Antlar
Антлар — славян қабилалари иттифоқининг ВИ - ВИИ аср бошида Византия ва гот тарихчилари асарларидаги қадимги номи. „Ант“ сўзи биринчи марта ИИИ асрга оид Керч ҳужжатларида тилга олинади. Антлар Днестр ва Днепр дарёлари оралиғида яшаган. ИВ — ВИИИ асрларда Антларда чорвачилик, деҳқончилик ва ҳунармандчилик (кулолчилик, заргарлик, тўқимачилик ва темирчилик) анча ривожланган; ҳунармандчилик маҳсулотлари, асосан, ички ва ташқи савдо учун тайёрланган. Антларнинг қадимги маданияти фанда „Черняховская маданияти“ номи билан юритилади. Ижтимоий тузуми — ҳарбий демократия. Готлар, Византия ва аварларга қарши уруш олиб борганлар. Антлар Рим империяси билан савдо-сотиқ қилган. Археологик қазилмаларда Римда ясалган кумуш тангалар, шиша, металл ва сопол идишлар ҳамда зеб-зийнатлар учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ.
Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |