Антофагаста — Чилидаги шаҳар. Майдони — 30.718,1 км2. Аҳолиси — 296905 киши (2002).

Антофагаста — Чилининг шимолидаги шаҳар, Антофагаста вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 219 минг киши (1990). Антофагаста Чилидан мис, мис рудаси ва селитра, Боливиядан қалай, вис-мут, сурма, волфрам, кумуш рудалари, қисман Аргентинадан ғалла ва чорвачилик маҳсулотлари чиқариладиган порт. Юк оборотининг 1/3 қисмидан ортиғи — транзит, экспорт-импорт юкларидир. Антофагастада озиқ-овқат, тикувчилик, кўнпоябзал, кимё, кемасозлик ва металлсозлик корхоналари мавжуд. Университет бор. Шаҳарга 1870-йилда асос солинган[1].

  1. ↑ .ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар

Манбалар