Antoine Meillet
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Антоине Меиллет (11-ноябр 1886, Мулен — 21-сентабр 1936, Шатомеян) — франсуз тилшуноси. Петербург Фанлар академияси мухбир аъзоси (1906), Париж лингвистик жамияти котиби (1906—36), Париждаги Славяншунослик илмий тадқиқот институти ташкилотчиси ва шу институтнинг илмий журнал муҳаррири. Тилшуносликда ижтимоий йўналишнинг асосчиси. Унинг фикрича, тил нутқий фаолиятининг ижтимоий маҳсули, бинобарин, тил-шуносликнинг асосий вазифаларидан бири жамият қурилишидаги ўзгаришларнинг тил қурилишидаги ўзгаришларда акс этишини ўрганишдир; тил айрим шахсларга қарашли бўлиши баробарида, энг аввало, ижтимоий ҳодиса; турли мамлакатлар олимларининг ҳамкорлиги тилшуносликнинг тараққиётини белгилайдиган омиллардан бири. М.нинг "Жаҳон тиллари" номли асари эълон қилинган (М. Коэн билан ҳамкорликда, 2нашри 1952-йилда). "Ҳиндевропа тилларини қиёсий ўрганишга кириш" (1903), "Тарихий тилшуносликда қиёсий метод" (1925), "Герман тиллари гуруҳининг асосий хусусиятлари" (1925) каби асарлари рус тилида чоп этилган[1].
Манбалар
- ↑ "МЕЕ (Меиллет) Антуан" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |