Антокий, Абдуллоҳ бин Хубайқ Собиқ – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Куняси – Абу Муҳаммад. Фақат ҳалол ризқ талабида бўлгани, барча ҳолатда ҳам тақвони мустаҳкам тутгани учун сўфийларнинг зоҳиди сифатида машҳур бўлган. Куфада туғилиб, Антокияда яшаган. Фазл бин Шахраф билан суҳбатда бўлган. Тасаввуфда Суфён Саврий тариқатида бўлиб, унинг шогирдларидан таълим олган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳаётига боғлиқ бобни айнан киритган[1].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат".