Антон Петрович Шепетков (9-сентябр 1912-йил Кривой Рог, Херсон вилояти — 26-сентябр 1982-йил Навоий) — совет кон муҳандиси. СССР Давлат мукофоти лауреати (1977-йил).

Антон Петрович Шепетков
Таваллуди 9-сентябр 1912-йил
Вафоти 26-сентябр 1982-йил (70 ёш)
Навоий, ЎзССР, СССР
Фуқаролиги

Россия империяси

SSSR bayrogʻi СССР
Касби кон муҳандиси
Унвони SSSR Davlat mukofoti

Таржимаи ҳоли

Антон Петрович Шепетков 1912-йил 9-сентябр куни Херсон вилояти Кривой Рог шаҳрида таваллуд топган.

Свердловск кончилик институтида таҳсил олган. Антон Шепетков ўқишни тамомлагандан сўнг уйига оиласининг ёнига бормай тўғридан тўғри урушга жўнатилган. У КПСС аъзоси лавозимида ишлаган. 1938-йилдан иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишларда ўз фаолиятини бошлаган. 1941-йилгача Кривой Рог шаҳрида кон муҳандиси бўлиб ишлаган.

Воронеж фронтидаги 40-армиянинг 173-махсус таркиби бригадасида Улуғ Ватан уруши жангларида хизмат қилган[1][2]. 1945—1956-йилларда 6-сонли комбинат (ЛГҲК) Табошар конида муҳандис, бўлим бошлиғи, директор бўлиб фаолият олиб борган[3]. 1956—1959-йилларда 24-сонли кон бошқармаси бошлиғи (Красногорск) лавозимида ишлаган[3]. 1959—1982-йилларда Навоий КМК бош муҳандиси, Марказий илмий тадқиқот лабораторияси мудири, бош геолог ўринбосари бўлиб ишлаган[3]. Антон Петрович Шепетков 1982-йил 26-сентябрда ЎзССР Навоий шаҳрида вафот этган.

Мукофотлари

Манбалар