Антон Рохусович Шох (1960-йил 7-январ, Жамбил — 2009-йил 7-март, Уст-Каменогорск[1]) — СССР ва Қозоғистонлик футболчи ва футбол мураббийи.

Антон Рохусович Шох
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми русча: Антон Рохусович Шох
Таваллуд санаси 5-январ 1960-йил
Таваллуд жойи Тараз, Жамбул вилояти, Қозоғистон ССР
Вафот санаси 7-март 2009-йил(2009-03-07)
(49 ёшда)
Вафот жойи Ўскемен, Қозоғистон
Бўйи 188 cм (6 фт 2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1978—1979 Химик
1979—1985 Қайрат 86 (21)
1986—1989 Днепр 86 (5)
1990 ЛАСК (0)
1990 Металлург 25 (2)
1991 Хапоэл Сафририм
1992 Ротор 14 (0)
1992 Ворскла 0 (0)
1992 Нива 2 (0)
1993 Кремен 2 (0)
1994–1995 МФC Мйколаив 11 (3)
Миллий терма жамоа
1979 Қозоғистон ССР
Бошқарган клублари
1995–1996 МФC Мйколаив (ёрдамчи)
1997 ФC Спартак-Орекҳово Орекҳово-Зуево (ёрдамчи)
1998 Навбаҳор Наманган (ёрдамчи)
2000–2001 ФC Сокол Саратов (ёрдамчи)
2002 ФC Ротор Волгоград (ёрдамчи)
2003 ФC Ротор Волгоград (ёрдамчи)
2004 ФC Экибастузец (ёрдамчи)
2005 Қозоғистон У21
2007 ФC Содовик Стерлитамак (ёрдамчи)
2009 ФC Атйрау
2009 Қозоғистон У21
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Футболчи

Келиб чиқиши Волга бўйидан келган немис. Отаси Шох Роҳус 50-йилларда қатағонга учраб, 2000-йилда оқланган.ъ[2].

1978-йили „Химик“да фаолиятини бошлаган. У биринчи ўйинини 1979-йил 24-майда „Мелиоратор“га қарши ўтказди, тўқсон дақиқа ўйнади ва битта гол урди.

1979—1985-йиллари „Қайрат“да ўйнаб, 170 дан ортиқ учрашувда майдонга тушди. „Қайрат“ сафидаги илк ўйинини 1979-йил 1-сентабрда "Шахтёр" (Донецк) жамоасига қарши ўтказиб. У ўша йилнинг 17-октабрида "Заря„ дарвозасига илк голини урган, ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан тугаган. У иккинчи голини ўша йилнинг 16-ноябрида “Локомотив" дарвозасига киритди. У 1985-йилда СССР чемпионатида саккизта гол муаллифига айланди. Унинг „Қайрат“ сафидаги сўнгги ўйини 1985-йил 19-ноябрда ўзининг бўлажак клуби „Днепр“га қарши ўтказилган бўлиб, Шох битта гол уриб, 80-дақиқада алмаштирилган. Мазкур баҳсда „Қайрат“ 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди[3].

1986-йили „Днепр“га ўтди. „Днепр“ сафидаги илк ўйинини 16-мартда „Зенит“га қарши ўтказди. Тақдир тақозоси билан у днепрликлар сафидаги илк голини ўша йилнинг 2-май куни „Қайрат“ дарвозасига киритди, Олмаотадаги ўйин 2:2 ҳисобида якунланганди. 17-сентабр куни у УЭФА кубогининг биринчи босқичи бўлган "Легия"га қарши Европа турнирларида дебют қилди.

1988-йил 8-мартда „Динамо Киев“га қарши ўйинда жамоа сардори сифатида майдонга тушди. СССР чемпиони бўлди.

1990-йилда Австриянинг ЛАСК клуби билан шартнома имзолади. Кейинчалик у яна СССР, Украина ва Финландия клубларида ўйнаб, 1995-йилда фаолиятини якунлади. Ўша йили Украинанинг „Эвис“ клубида мураббийлик фаолиятини бошлаган.

Мураббийлик

2004-йили 19 йиллик танаффусдан сўнг Қозоғистон футболига қайтди, „Атирау“нинг бош мураббий этиб тайинланди. 2004-05-йилларда Қозоғистон футбол терма жамоаси бош мураббийи Сергей Тимофеэвнинг ёрдамчиси бўлган. Айни вақтда Қозоғистон ёшлар терма жамоасида бош мураббий сифатида ҳам ишлаган.

2009-йилда яна у „Атирау“ жамоасига, кейин Қозоғистон ёшлар терма жамоасига мураббий бўлди. Ўша йилнинг март ойида у „Восток“ — „Атирау“ учрашувидан сўнг тўсатдан вафот этди. У Волгорадда, ота-боболари ёнида дафн этилган.

Ютуқлар

Днепр
  • СССР чемпиони: 1988
  • СССР чемпионатининг кумуш медали совриндори: 1987, 1989
  • СССР кубоги: 1989

Манбалар

Ҳаволалар