Антон Цирин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Антон Владимирович Цирин
Таваллуд санаси 1987-йил 10-август (1987-08-10) (39 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР СССР
Бўйи 198 cм (6 фт 6 ин)
Амплуаси Дарвозабон

Антон Владимирович Цирин (1987-йил 10-август, Тошкент, Ўзбекистон ССР[1], СССР) – Қозоғистонлик футболчи ва дарвозабон. Владимир Цириннинг ўғли[2].

Фаолияти

Клуб

Павлодар футболи битирувчиси. Биринчи мураббийлари С. Абдуалиэв, Э. Белов, В. Ярйшев, Э. Чевелевлар бўлган.

2006-йилдан Қозоғистоннинг „Иртиш“ клубининг захира дарвозабони ва ўйинчиси бўлган. Антон ўзининг биринчи ўйинини 2008-йилда, „Иртиш“ Қозоғистон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган мавсумда ўйинга тушган. 2010-йилнинг янги мавсумида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. 2011-йилда жароҳатдан сўнг, Лория Цирин асосий жамоадан жой олиб, 22 та ўйин ўтказади. УЭФА Европа лигаси ўйинларида қатнашиб, ҳатто Қозоғистон терма жамоасида ҳам ўйнаган[3].

2012-йилнинг январида ўйин амалиётини излаб, Цирин ижара асосида „Урал Акжайк“ га қабул қилинади[4].

2013-йил январ ойида у Талдиқўрғоннинг „Жетису“ клуби билан шартнома имзолайди[5]. Урал жамоаси бош мураббийи, литвалик Саулиус Ширмелисдан кетганидан кейин қайта кўчиб ўтади.

Цирин 2014-йилги мавсумда Атирауда ўйнаган. Лекин, Владимир Никитенко жамоасида атиги 3 та ўйинда 5 та гол ўтказиб юборган. Ноябр ойида Цирин яна ўзининг туғилган „Иртиш“ клубига қайтиб келади[6].

Антон 2015-йил учун Оқжетпесга ижарага берилади[7]. 2016-йилги мавсумда Цирин ўз клубига қайтиб, 8 та ўйинда майдонга тушган. Жамоа билан бронза медалларини қўлга киритади.

2017-йилда Антон Цирин Қизилўрданинг „Қайсар“ клубига эркин агент сифатида ўтган. Лекин, жамоага мослаша олмай, „Қайсар М“ ёшлар жамоасида бир неча ўйин ўтказган. Кейин кўп ўтмай яна Павлодарга қайтади.

2018-йил январ ойида Цирин Петропавловскнинг „Қизил-Жар СК“[8] клуби билан шартнома имзолаган. Аммо, жамоа биринчи лигага тушиб кетган.

2019-йил январ ойида Цириннинг „Иртиш“ клубига учинчи марта қайтиб келади[9]. Бош мураббий Димитров шов-шувли тарзда кетганидан сўнг, унинг тарафдорлари жамоасининг ярми Иртишни тарк этади. Шу жумладан, июл ойида Цирин ҳам клубдан кетади[10].

Терма жамоада

2011-йил 10-августда 24-ёшга тўлган куни Қозоғистон терма жамоаси сафида Сурия термасига қарши ўртоқлик ўйинида дебют қилади[11]. Чехиялик мураббий Мирослав Беранек иккинчи бўлимда Циринни 0:0 ҳисобида майдонга туширган. Ўйин Астанада бўлиб ўтиб, 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланади. Миллий терма жамоадаги иккинчи ўртоқлик ўйинини 2012-йилнинг 1-июн куни Олмаота шаҳрида Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин 5:2 ҳисобидаги ғалаба билан якунланади. иккинчи бўлимда яна Цирин майдонга тушиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Мукофотлари

 Қозоғистон „Иртиш“

  • Бронза медали совриндори (Қозоғистон чемпионати 2008, 2010, 2016).

Манбалар