Antonimlar
илдам
Ҳинд
Қалин
(анти … ва юн. онома — исм, ном) — зид маъноли тил бирликлари. 3 тури мавжуд: 1) лексик антонимлар (баланд — паст, узун — қисқа); 2) аффик-антонимлар. (сувли — сувсиз); 3) синтактик антонимлар (юз - башара).
Антонимлар (зид маъноли сўзлар) — грекча анти — „зид“, „қарама-қарши“ онома ёки онйма — „ном“ дегани бўлиб, қарама-қарши тушунчаларни ифодалайдиган сўзлар, яъни маъноси бир-бирига зид бўлган сўзлар антоним дейилади.
Антонимик жуфт ҳосил бўлиши учун иккита мустақил тушунча маъно жиҳатдан ўзаро қарама-қарши бўлиши керак. Феъллардаги бўлишли-бўлишсизлик хусусияти антонимликни вужудга келтирмайди. Антонимлар баъзан жуфт ҳолда қўлланилиб маъно кенгайтиради ёки маъно ифодалайди: тун-у кун (ҳар доим). Кўп маъноли сўз ўзининг ҳар бир маъноси билан айрим сўзларга синоним бўлиши мумкин: хафа сўзи бир ўринда хурсанд сўзига антоним бўлади, ёки қаттиқ ер — юмшоқ ер; бахил (хасис) одам — сахий одам.
Бундан ташқари унга синоним бўлган шод, хушвақт каби сўзларга антоним бўла олади. Демак, бир сўз синонимик қаторни ташкил этувчи сўзларнинг ҳар бири билан атноним бўла олади: бахил — юмшоқ, сахий; тез — секин, оғир; чиройли — хунук, бадбашара, бадбуруш. Антонимик жуфтлар кўчма маъно ифодалаши мумкин: тун-у кун (равишга кўчган), аччиқ-чучук (отга кўчган).
Антоним бадиий нутқда қўлланиб тазод яратиш учун хизмат қилади: яхшининг эҳсонига ёмоннинг боши оғрир. Антонимларни кел — келма, бор — борма каби бирликлардан фарқламоқ керак, бу бирликлар феълнинг бўлишли ва бўлишсиз шаклидир. Антонимлар фақат бир хил сўз туркумлари доирасида кузатилади яхшилик — ёмонлик (от), узун — қисқа (сифат), кўп — оз (равиш), келди — кетди (феъл). Нутқимизда луғавий антонимлардан фойдаланиш фикримизни таъсирли ифодалашда катта аҳамиятга эга. Айниқса, бадиий адабиётда зид маъноли сўзларни бир-бирига зидлаш асосида бадиий санъат ҳосил қилинади. Бундай санъатга тазод санъати дейилади.
Ёпиқлар мол
Адабиётлар
- ЎзМЕ.
Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ахборот ресурслари
- [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-11-09 санасида архивланган) ўзбек тили ҳақида
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |