Андоза:Архитектор

Антонио Гауди
Таваллуди 25.06.1852
Реус, Каталония
Вафоти 1926-йил 10-июн
Барселона
Фуқаролиги Испания
Касби мемор

Антони Пласид Гилем Гауди и Корнет (қисқача, Антонио; кат. Антони Плàcид Гуиллем Гаудí и Cорнет [əнˈтɔни ɣəу̯ˈðи и куɾˈнɛт], испанча: Антонио Плácидо Гуиллермо Гаудí й Cорнет; 1852-йил 25-июн, Реус, Каталония — 1926-йил 10-июн, Барселона) — испан меъмори, унинг аксарият лойиҳалари, шу жумладан энг катта биноси Саграда Фамилиа Барселонада қурилган.

Ҳаёти

Оиласи

Антони Гауди

Антонио Гауди и Корнет 1852-йил 25-июнда Каталониянинг Таррагона яқинидаги Реусшаҳарчасида туғилган. Бошқа маълумотларда эса, у Реусдан 4 км узоқликда жойлашган Рюдомсда дунёга келган дейилади. У ерда унинг ота-онасига тегишли кичик қишлоқ уйи мавжуд бўлган. У қозон устаси Франческ Гауди и Серра ва унинг рафиқаси Антониа Курнет и Бертранд оиласида бешинчи, энг кичик фарзанди эди. Меъморнинг сўзларига кўра, отасининг устахонасида бўшлиқ ҳисси уйғонган. Гаудининг икки акаси гўдаклигида, учинчи акаси 1876-йилда вафот этган, онаси ҳам кўп ўтмай оламдан ўтган. 1879-йилда унинг опаси ҳам вафот этди ва кичкина қизини Гауди қарамоғида қолдирди. Отаси ва жияни билан бирга Гауди Барселонага келгач, у ерда 1906-йилда отаси, олти йил ўтгач эса соғлиғи ёмон бўлган жияни вафот этди. Гауди ҳеч қачон турмуш қурмаган. У болалик давридаёқ ревматизмдан азият чекар ва бу бошқа болалар билан ўйнашга тўсқинлик қиларди. Бу хасталик бутун умр у билан бўлди.

Мустақил ҳаётнинг бошланиши

ХИХ асрнинг 70-йилларида Гауди Барселонага кўчиб ўтди ва у ерда беш йиллик тайёргарлик курсларидан сўнг вилоят архитектура мактабига қабул қилинди ва уни 1878-йилда тугатди.

1870-1882 йилларда Антони Гауди архитекторлар Эмилио Сала ва Франсиско Виллар раҳбарлигида чизмачи сифатида ишлаб, танловларда муваффақияциз иштирок этди; ҳунармандчиликни ўрганиб, кўплаб кичик ишларни бажарди (тўсиқлар, чироқлар ва бошқалар), шунингдек, ўз уйи учун мебел ишлаб чиқди.

Гаудининг биринчи лойиҳаларидан баъзилари - Барселонанинг Қироллик майдони учун кўча чироқи, қурилиши тугалланмаган газета дўконлари, Матаронин кооперативининг лойиҳалари эди. 1878-йилда Парижда бўлиб ўтган Жаҳон кўргазмасида Гауди қўлқоп ишлаб чиқарувчиси Эстеве Cомелҳа буюрмасига биноан тайёрланган темир, ёғоч ва шиша витринани намойиш этди. Гауди дизайни каталониялик саноатчи Эйсеби Гуэллда катта таассурот қолдирди, кейин у Гаудининг энг кўзга кўринган асарларидан баъзиларини буюртма қилди.

Эл Cаприccио (1885)

Ўша пайтда Европада нео-готик услубнинг ғайриоддий гуллаши кузатилди ва ёш Гауди нео-готик ихлосмандлари — франсуз меъмори ва ёзувчиси Виоллет-ле-Дукнинг (19-асрдаготика услубидаги Нотре Даме Соборини тиклаган энг катта реставратор) ва инглиз танқидчиси ва санъацҳуноси Жон Рускин ғояларига иштиёқ билан эргашди. Улар томонидан эълон қилинган „Декоративлик — архитектуранинг бошланиши“ декларацияси Гаудининг ўз фикр ва ғояларига тўлиқ мос келиб, унинг ижодий услуби йиллар давомида ўзига хос бўлиб борди.

Виценлар уйи (1888)

Барселона архитектурасининг таъсири билан ажралиб турадиган илк ижод даврида, шунингдек, испан меъмори Марторелл, унинг биринчи бой безатилган, дастлабки модерн услубидаги лойиҳалари қурилишига илҳомлантирди: „стилистик эгизаклар“ — безакли Висенс уйи (Барселона) ва ғаройиб Эл Cаприccио (Cомиллас, Cантабриа); псевдо-барокко услубидагиКалвет уйи (Барселона). Шунингдек, бу йилларда чекланган готика, ҳатто „мустаҳкамланган“ услубда лойиҳа пайдо бўлди — Санкт Тереза монастиридаги мактаб (Барселона), шунингдек, Тангиэрдаги Франсискан миссияси бинолари учун амалга оширилмаган лойиҳа; Асторгадаги неоготик эпископ саройи (Кастиля, Леон) ва Дом Ботинес (Леон) шулар жумласидандир.

Бироқ, Эусеби Гüэлл билан учрашув ёш меъморнинг ғояларини амалга ошириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Гауди кейинчалик Гуэлл билан дўст бўлди. Бу тўқимачилик магнати, Каталониянинг энг бой одами, эстетик тушунчаларга бегона бўлмаган, ҳар қандай истакни буюртма қилиш имкониятига эга бўлган бойвачча эди ва Гауди ҳар бир ижодкор орзу қилган нарсага эга бўлди: баҳодан қатъи назар эркинликка.

Гауди Барселона яқинидаги Педралбесда Гуэлл оиласи учун павилёнлар лойиҳалаштирди: Гаррафадаги вино омборлари, Cолониа Гüэлл ибодатхоналари ва крипталари (Санта Cолома де Cервелҳо); фантастик Парк Гüэлл ва Палаcе Гüэлл (Барселона).

Шуҳрати

Cаса Батлло (1906)
Мила уйи (1910)

Кўп ўтмай Гауди ХИХ аср эклектизмидаги ҳукмрон тарихий услублардан ошиб, ўзининг аниқ таниб бўлмайдиган услубини шакллантириш учун эгри сиртлар дунёсига абадий ўтди.

Барселонадаги Палау Гüэлл деб номланган завод эгасининг уйи рассомнинг санъат ҳомийсига жавоби эди. Саройнинг қурилиши билан Антони Гауди номсиз қурувчи бўлишни тўхтатди ва тезда Барселонадаги энг замонавий меъморга айланди ва тез орада унинг ишлари „амалдаги ҳамёнбоп ҳашамат“га айланди. Барселона буржуазияси учун у бошқаларидан кўра ғайриоддий уйлар қурди: туғилиб ривожланадиган, тирик материя каби кенгайиб, ҳаракатланадиган макон — Мила уйи; жонли титроқ жонзот, ғалати фантазия меваси — Cаса Батлло .

Ўз бойлигининг ярмини қурилишга сарфлашга тайёр бўлган харидорлар дастлаб меъморчиликда янги йўл очган меъмор даҳосига ишонишди.

Шахсий ҳаёти

Гауди ўзини бутунлай меъморчиликка бағишлади ва бутун умри давомида ёлғиз ўтди. Маълумки, у 1884-йилда Матародаги ишчилар кооперативида ўқитувчи бўлиб ишлаган Жозеф Морони яхши кўрган, аммо унинг муҳаббати жавобсиз қолган[1]. Шундан сўнг Гауди католиклик динига кирди. Меъмор ёпиқ ва ёқимсиз, қўпол ва такаббур одам бўлган, деб ишонилади. Бироқ, унга яқин бўлганлар Гаудини ҳақиқий дўст ва хушмуомала одам бўлганлигини даъво қилишади[2].

Ёшлигида Гауди олифтага ўхшарди, қимматбаҳо костюмлар кийган, соч турмаги ва соқоли ҳар доим бенуқсон бўлган. У шоҳона овқатланар, доимий равишда театр ва операга ташриф буюрар ва ўз аравасида қурилиш майдончаларини айланиб чиқарди. Вояга етганида, меъмор ўзининг ташқи қиёфасини кузатишни тўхтатди, тартибсиз кийинди ва жуда камтарона овқатланди. Кўчада уни баъзан тиланчи билан адаштиришарди.

Ўлими

1926-йил 7-июн куни 73 ёшли Гауди ўзи черков аъзоси бўлган Сант Фелип Нери черковига кунлик саёҳатга чиқиш учун уйини тарк этди. Гирона ва Баилен кўчалари орасидаги Гран Виа де лас Cортес Cаталанес бўйлаб бефарқ юриб ўтаётганида трамвай уриб кетди ва ҳушини йўқотди. Такси ҳайдовчилари йўл ҳақи тўланмаслигидан қўрқиб, беғубор, пули ва ҳужжатлари йўқ, нотаниш чолни касалхонага олиб боришдан бош тортишди. Охир-оқибат, Гауди камбағаллар касалхонасига олиб борилди, у ерда фақат алмисоқдан қолган тиббий усуллар билан ёрдам кўрсатилди. Эртаси куни уни Саграда Фамилиа руҳонийси Мосен Гил Парес и Виласау топди ва шахсини тасдиқлади. Бу вақтга келиб, Гаудининг аҳволи шу қадар ёмонлашган эдики, ҳатто энг яхши даволаниш ҳам унга ёрдам бера олмади.

Гауди 1926-йил 10-июнда вафот этди ва икки кундан сўнг қурилиши тугалланмаган ибодадхона даҳмасига дафн қилинди.

Биноларнинг хронологияси

Гауди ишлаган услуб модерн деб аталади. Бироқ, аслида, у ўз ишида турли хил услублар элементларидан фойдаланган, уларни ижодий қайта ишлаган. Архитектор бинолари мураккаб табиий, органик шакллар ва фазовий тузилмаларни ўз ичига олади: гиперболоидлар, коноидларва ҳеликоидлар[3]. Гауди ижодини икки даврга бўлиш мумкин: илк бинолар ва миллий модерн услубидаги бинолар (1900-йилдан кейин).

1882-йил — тугалланмаган Саграда Фамилиа ибодатхонаси, Барселона — ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 2005-йил
1883-1888-йиллар Висенс уйи, Барселона — ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 2005-йил
1883-1885-йиллар Эл Капричио, Комилла (Кантабрия)
1884-1887-йиллар Гüэлл павилёнлари, Педралбес (Барселона)
1886-1889-йиллар Гüэлл саройи, Барселона — ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 1984йил
1888-1894-йиллар Барселона, Санта Тереза монастири қошидаги мактаб
1889-1893-йиллар Епископ саройи Асторга, Кастилия (Леон)
1891-1892-йиллар Ботинес уйи, Леон
1892-1893-йиллар Танжердаги Франсиск миссияси (қурилмаган)
1895-1898-йиллар Гüэлл вино омборлари, Гарраф — ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 2005-йил
1898-1900-йиллар Калвет уйи, Барселона
1898-1916-йиллар Cолониа Гуэлл, Санта Cолома де Сервелло ибодатхонаси ва қасри — ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 2005-йил
1900-1902 Барселона, Беллесгуард кўчасидаги Фигуэрес уйи
1900-1914-йиллар Парк Гüэлл, Барселона — ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 1984-йил
1903-1910-йиллар Артигас боғлари, Барселонадан 130 км узоқликда, Пиреней этакларида
1902-йил Вилла Катлларас, Ла Побла де Лиллиэт
1901-1902-йиллар Мираллас Манор
1904-йил Бадиа темирчи артелининг омборлари
1904-1906-йиллар Cаса Батло
1905-йил (май) Атраксион меҳмонхона лойиҳаси, Ню-Ёрк (амалга оширилмаган)
1904-1919-йиллар Палма де Маллорка соборини қайта қуриш
1906-1910-йиллар Cаса Мила („Тош фаолияти“), Барселона — ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, 1984-йил
1909-1910-йиллар Покланишнинг Саграда Фамилиа черков мактаби, Барселона

Антонио Гауди биографиясидан фактлар

Мила уйининг томидаги „Менагериэ“
Вилла Гüэлл павилонларидаги Аждаҳо дарвозаси (1887)

Тахминан ўн йилдан бери Гаудининг авлиё сифатида ҳисоблашни қўллаб-қувватлаш кампанияси олиб борилмоқда. 2015-йилда Рим папаси тўрт босқичли бу жараённинг учинчиси бўлган беатификация тўғрисидаги ҳужжатни имзолаши кутилган эди. Улар Антонио Гаудини барча меъморларнинг авлиё ҳомийси қилмоқчи[4].

Хотира

  • Афсонага кўра, Барселонадаги таксилар асосан қора рангда (мотам ранги) (сариқ қўшилган ҳолда — шармандалик ранги) бўлади. Бу ҳол Гауди хотирасига, уни касалхонага таксиларда олиб боришдан бош тортган ҳайдовчиларни эслаб қилинган дейишади[5]. Бироқ, таксининг қора ва сариқ ранги 1929-йилда Барселонада ўтказилган ва такси ҳайдовчилари ўртасида катта рақобатни келтириб чиқарган кўргазма билан боғлиқ бўлиб, таксидаги чизиқнинг ранги ҳайдовчи таклиф қилган нархни билдирган ва ҳокимлик томонидан сариқ таксилар нархига мос келадиган ҳар бир километр учун 60 сентлик тариф жорий қилинган[6][7][8].
  • 2013-йил 10-июндан Гауди ва Эден Лехнер вафот этган кун ҳар йили Халқаро модерн куни сифатида танланди.
  • 2013-йил 25-июн куни Гоогле интернет қидирув тизими Антони Гауди таваллудининг 161 йиллигини ўзининг биринчи саҳифасида Доодле логотипи билан нишонлади. Компания номидаги ҳарфлар ижодкор асарларидан таниқли тасвирлар сифатида стилайз қилинган эди[9].

Яна қаранг

  • Антони Гауди томонидан қурилган бинолар рўйхати
  • Гауди уй музейи
  • Антони Гауди томонидан қурилган бинолар

Манбалар:

  1. ↑ „Эл гран амор иналcанзадо де Гауди“. 2011-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Амигос де Гауди“. 2011-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ И. Топчий „Гауди“, . Великие архитекторы. Москва: Комсомольская правда / Директ-Медиа, 2014 — 3—7-бет. ИСБН 9785871078617. 
  4. ↑ Жо Фидген анд Wиллиам Кремер. „Wилл Гауди бе маде а саинт?“. ББC Wорлд Сервиcе (11-май 2015-йил). 21-сентабр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-октабр 2016-йил.
  5. ↑ Акерке Макҳанова. „Блаcк анд Еллоw“. wеирдбарcелона.блогспот.cом (13-март 2014-йил). 23-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-декабр 2018-йил.
  6. ↑ „Почему такси в Барселоне – черно-жёлтые?“ (русча). Испания по-русски. 24-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-декабр 2018-йил.
  7. ↑ Элисабет Гóмез. „Wҳй Барcелона тахис аре еллоw анд блаcк?“ (инглизча). Барcелона Cитй Блог (5-июл 2016-йил). 24-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-декабр 2018-йил.
  8. ↑ Жулиа П. „7 Фасcинатинг Фаcц ёу (пробаблй) дидн'т Кноw абоут Барcелона“ (инглизча). Wҳат то до ин Барcелона (2-март 2016-йил). 24-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-декабр 2018-йил.
  9. ↑ „Гоогле отметил день рождения Гауди“. 29-июн 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июн 2013-йил.

Адабиётлар

  • Антонио Гауди. Авт.: Бассегода Нонел Х.,Пер. с исп. М. Гарсиа Ордонес Под ред.: В. Л. Глазичева. — М.: Стройиздат, 1986;
  • Весь Гауди. Эдиториал Эсcудо де Оро, С.А., 2006 — 4—11-бет. ИСБН 84-378-2269-6. 
  • Н. Я. Надеждин. Антонио Гауди: „Воздушниэ замки Каталонии“: Биографическиэ расскази. — 2-э изд. — М.: Маёр, Осипенко, 2011. 192 с., Серия „Неформалниэ биографии“, 2000 экз., ИСБН 978-5-98551-159-8
  • Бассегода, Жуан. Эл гран Гаудí. Барcелона: Сабаделл, 1989. ИСБН 978-84-86329-44-0. 
  • Бассегода, Жуан. Гаудí о эспаcио, луз й эқуилибрио. Мадрид: Cритерио Либрос, 2002. ИСБН 978-84-95437-10-5. 
  • Бергóс, Жуан; Бассегода и Нонелл, Жоан; Cриппа, Мариа Антониэтта; Ллимаргас и Cасас, Марc. Гаудí, л'ҳоме и л'обра. Барcелона: Cíрcуло де Леcторес, 2002. ИСБН 978-84-9785-783-3. 
  • Бонет и Арменгол, Жорди. Тҳе эссентиал Гаудí: тҳе геометриc модулатион оф тҳе Чурч оф тҳе Саграда Фамилиа. Барcелона: Пòртиc, 2001. 
  • Бонет и Арменгол, Жорди. Л'úлтим Гаудí: эл модулат геомèтриc дел Темпле де ла Саграда Фамíлиа. Барcелона: Пòртиc, 2001. ИСБН 978-84-7306-727-0. 
  • Cастеллар-Гассол, Жуан. Гаудí, тҳе Лифе оф а Висионарй. Барcелона: Эдиcионс де 1984, 1999. 
  • Cастеллар-Гассол, Жуан. Гаудí, ла вида д'ун висионари. Барcелона: Эдиcионс де 1984, С. Л., 1999. ИСБН 978-84-86540-54-8. 
  • Cриппа, Мариа Антониэтта. Гаудí. Cологне, Германй: Тасчен ГмбҲ, 2003. ИСБН 978-3-8228-2519-8. 
  • Фéррин, Ана Марíа. Гаудí, де пиэдра й фуэго. Барcелона: Жарақуэмада, 2001а. ИСБН 978-84-932015-0-0. 
  • Фéррин, Ана Мариа. Гаудí: ла ҳуэлла де генио. Барcелона: Жарақуэмада, 2001б. ИСБН 978-84-932015-1-7. 
  • Флорес, Cарлос. Лес ллиçонс де Гаудí. Барcелона: Эмпúриэс, 2002. ИСБН 978-84-7596-949-7. 
  • Гиордано, Cарлос. Темпло эхпиаторио де Ла Саграда Фамилиа: ла обра маэстра де Антони Гаудí. Барcелона: Мундо Флип, 2007. 
  • Гиордано, Cарлос. Тҳе Басилиcа оф тҳе Саграда Фамилиа: тҳе мастерпиэcе оф Антони Гаудí. Барcелона: Дос де Арте, 2011. 
  • „Арт, офиcис и диссенй эн Гаудí“, Гаудí 2002. Мисcеŀлàниа. Барcелона: Планета, 2002. ИСБН 978-84-08-04332-4. 
  • Пере Ҳереу, Элс анйс д’апренентатге де Гаудí
  • Мартинелл, Cèсар. Гаудí, Су вида, су теорíа, су обра. Барcелона: Cолегио де Арқуитеcтос де Cаталуñа й Балеарес. Cомисиóн де Cултура, 1967. 
  • Андоза:Нп3. Гаудí: ҳис лифе, ҳис тҳеориэс, ҳис wорк. Cамбридге, Массачусетц: Тҳе МИТ Пресс, 1975. ИСБН 978-0-262-13072-1. 
  • Гаудí, л'ҳоме и ла обра. Андоза:Нп3. ИСБН 84-600-6248-1. 
  • {{{титле}}}.
  • Пуиг и Боада, Исидре. Эл темпле де ла Саграда Фамíлиа. Барcелона: Тҳор, Д.Л., 1986. ИСБН 978-84-282-1557-2. 
  • Пуиг и Боада, Исидре. Эл пенсамент де Гаудí. Барcелона: Дух Эдиториал, С. Л., 2004. ИСБН 978-84-609-1587-4. 
  • Пуиг и Тàрреч, Арманд. Ла Саграда Фамíлиа сегонс Гаудí: cомпрендре ун сíмбол. Барcелона: Пòртиc, 2010. 
  • Сауди, Антони „Гаудí и элс сеус cоŀлаборадорс: артистес и индустриалс а л’энторн дел 1900“, . Гаудí 2002. Мисcеŀлàниа. Барcелона: Планета, 2002. ИСБН 978-84-08-04332-4. 
  • Фроммер'с Барcелона. Андоза:Нп3. ИСБН 978-0-470-09692-5. 
  • Таррагона, Жосеп Марíа. Гаудí, биографиа де л'артиста. Барcелона: Проа, 1999. 
  • Таррагона, Жосеп Марíа. Антони Гаудí, ун арқуитеcто гениал. Барcелона: Cасалс, 2011. ИСБН 978-84-218-2430-6. 
  • Ван Ҳенсберген, Гижс. Антони Гаудí. Лондон, УК: Деболсилло, 2004. ИСБН 978-84-9793-010-9. 
  • „Апунц собре ла интуïcиó cиэнтíфиcа де Гаудí“, Гаудí 2002. Мисcеŀлàниа. Барcелона: Планета, 2002. ИСБН 978-84-08-04332-4. 
  • Зербст, Раинер. Гаудí, 1852–1926: Антони Гаудí и Cорнет: а лифе девотед то арчитеcтуре. Cологне, Германй: Тасчен, 2002. ИСБН 978-3-8228-2171-8. 

Ҳаволалар