Antony Hewish
Антонй Ҳеwиш (талаффузи: Антони Ҳевиш) (11-май 1924, Фой, Корнуолл графлиги) — инглиз астрономи, Лондон қироллик жамияти аъзоси (1968-йилдан). Кембриж университетида ўқиган. Кембриж университетининг Маллард радиоастрономик расадхонасида ишлаган (1946-йилдан). Илмий ишлари радиоастрономияга оид. Кичик бурчак ўлчамли радиоманбаларнинг ссинтилляцияскни тадқиқ қилган ва Қуёш тожининг ташқи қатламларини ўрганиш усулларидан бирини таклиф қилган. Пулсарларнк очган радиоастрономлар гуруҳига раҳбарлик қилган (1967). Нобел мукофоти лауреати (1974; М. Райл билан ҳамкорликда)[1][2].
Манбалар
- ↑ Нобел мукофоти совриндорлари
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |