Антранил кислота -о-аминобензой кислота, рангсиз кристалл. Мол. м. 137,14. Суюқланиш температураси 145°. Иссиқ хлороформ, этанол ва пири-динда яхши эрийди. Ҳайдалганда кар-боксил гуруҳини йўқотиб анилинга айланади. Эритмалари ширин бўлиб, кўк флу-орессенсияланиш хусусиятига эга. Антранил кислота фталимиднинг ишқорий эритмасига натрий гипобромит ёки натрий гипохлорит таъсир эттириб олинади. Сирка кислота эритмасида Антранил кислота кадмий, кобалт, мис, никел, рух, молибден, қўрғошин ва симоб билан ички комплекс (кам эрувчан) бирикмалар ҳосил қилади. Унинг бу хусусиятидан мазкур элементлар миқдорини аниқлашда фойдаланилади. Антранил кислота турли азобўёклар олиш учун асосий хом ашёдир. Унинг метил эфири атир-упа ишлаб чиқаришда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Антранил кислота“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил