Antratsen
Антрацен — конденсирланган учта бензол ядросидан иборат ароматик углеводород. Мол. м. 178,24. Рангсиз кристалл, эритма ва суюқликда сақланиб қолувчи бинафша рангда флуорессенси яланади (товланади). Суюқланиш температураси 216°, қайнаш температураси 342°. Антрацен тошкўмир смоласи таркибида 0,3 — 0,5% бўлади ва шу смолани ҳайдаш жараёнида 270 — 360°да ажралиб чиқадиган антрацен мойидан олинади. Антрацен биринчи марта 1832-йилда тошкўмир смоласи таркибида топилган. Антрацен оксидланса антрахинон бўёқлар олиш учун ишлатиладиган муҳим оралиқ маҳсулот — антрахинон ҳосил бўлади. Ароматик углеводородларга хос реаксияларга киришади: галогенлаш, нитроланиш, сулфидланиш ва бошқалар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |