Антрахинон (юн. антҳрах — кўмир ва хина — кечуа хиндулари тилида — хинон дарахти пўстлоғи), С14Н8О2 — ароматик кетон; мол.м. 208,20, сарғиш кристалл; суюқланиш температураси 287°, қайнаш температураси 377°. Анилин, нитробензол ва иссиқ толуолда эрийди. Антрахинон антраценни оксидлаб ёки фтал кислота ангидридига алюминий хлорид катализаторлигида бензол таъсир эттириб олинади. У турли реаксияларга кириша олади, лекин ўрин алмашиш реаксияларига жуда қийин киришади. Антрахинон турли оксидловчилар таъсирида ишқорий муҳитда ализаринга айланади. Антрахинонда карбонил гуруҳлар борлиги туфайли унинг хоссалари кетонлар ва хинонларнинг хоссаларига ўхшайди. Антрахинон антрахинон бўёқлар олишда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил