Antre
Антре (франс. энтреэ — кириш, саҳнага чиқиш) — 1) Европада — ўрта асрларда махсус кийинган қаҳрамонларнинг 563мусиқа, ашула ва рақс жўрлигида зиёфат ёки бал кечаларига рақсга тушиб кириши; меҳмонларнинг тантанавор юриб залга чиқиши; 2) 17 — ХВИИИ асрларда рақс ва пантомима воситасида балет қисмини намойиш қилувчи бир ёки бир неча раққос ва раққосалар гуруҳининг чиқиши; 3) 19 — ХХ аср балетида кенгайтирилган кириш қисми, раққоса ва раққоснинг умумий чиқиши. Булар махсус интрада деб аталувчи мусиқа асарларига замин бўлган; 4) сиркда илгари: масхарабозларнинг манежда пайдо бўлиши; ҳозир: масхарабоз ёки қизиқчиларнинг сўзлашиш ёки пантомима орқали бир-бирига тушунтириш саҳнаси. Ўзбек масхарабоз ва қизиқчилари ижодида Антрега ўхшаш томошалар мавжуд: Корфармон билан масхарабозлар диалоги („Қози“, „Сартарош“, „Шайтон“, „Ўлик сотди“ ва бошқалар). Замонавий ўзбек сиркида А. Юсупов, Г. Заставников, П. Боровиков, Папсик (П. Улянов) ва бошқа ижодида Антре катта ўрин тутган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |