Antroposofiya
Qiyofa
Антропософия (антропо ва юн. сопҳиа — донишмандлик) — худо ўрнида илоҳийлаштирилган одамга эътиқод қилишни тарғиб этувчи таълимот. ХХ аср маънавий ҳаётида пайдо бўлган бу таълимотга немис олими Р. Штейнер (1861—1925) асос солди. Одамни илоҳийлаштирган Антропософия уч олам: олий — руҳий, ўрта — австрал (энергия), қуйи — табиий (материя) олам бор, деб қарайди. 1913-йилда „Умумий антропософик жамият“ деб аталган ташкилот тузилган. Бу жамиятнинг турли мамлакатларда 47 мингдан зиёд аъзоси бўлган. Антропософия ғоялари сўнгги пайтларда педагогикада (Валдорф мактаблари), санъатда (эвритмия), тиббиётда (шу жумладан фармацевтикада), қишлоқ хўжалигида намоён бўла бошлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |