Антверпен – Белгиянинг шимолидаги шаҳар; Антверпен провинсиясининг маъмурий маркази, кема қатнайдиган Шелда дарёси ва Алберт канали бўйида, Шимолий денгиз қиргоғидан 90 км ичкарида. Дунёдаги энг катта портлардан бири (юк обороти 80 млн. т.дан зиёд). Муҳим савдо, молия ва саноат маркази, 544аҳолисининг сони жиҳатдан Брюсселдан кейин 2-ўринда. Аҳолиси 468 минг киши (1991, шаҳар атрофи билан 920 минг киши). ХВИ аср 2-ярмида аҳамияти жиҳатидан Европада 1-ўриндаги савдо ва кредит маркази бўлган. Хўжалигида ташқи савдо ва молия алоқалари катта рол ўйнайди. Антверпен халқаро денгиз, ҳаво ва темир йўл алоқалари тугуни ички сув йўллари орқали Кампин кумир хавзаси, Леж, Рент ва Брюссел шаҳарлари билан боғланган. Рангли метал-лургия, машинасозлик (жумладан, кемасозлик), ҳарбий, кимё (минерал ўғит, бўёқ), озиқ-овқат, тўқимачилик (айниқса ипгазлама ишлаб чиқариш), нефтни қайта ишлаш саноати тармоқлари ривожланган. Олмосга сайқал бериш ва бриллиант савдосининг жаҳон маркази. Шаҳарда ВИИ Олимпиада ўйинлари ўтган (1920). Антверпен яқинида ГЕС ишлаб турибди. Университет, консерватория, музейлар (жумладан, Қироллик нафис санъат музейи, 1810-йил). П. П. Рубенс Уй-музейи ва бошқа бор. А. йилномаларда даст-лаб ВИИ асрдан тилга олинган. 14 – ХВИИИ асрлар меъ-морий ёдгорликлари сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил