Anuriya
Анурия (юн. ан — инкор қўшимчаси ва урон — сийдик) — сийдик тутилиши; бунда буйракда ҳосил бўлган сийдик қовуққатушмайди. Преренал Анурия буйрак томирларининг ўсмалар билан қисилиши ёки қайрилиб кетиши, шунингдек буйрак артерияларига тромб ёки эмбол тиқилиб қолиши натижасида келиб чиқади. Кўп қон йўқотиш, юрак-томирлар системасидаги камчилик ва шок, ич кетиши сабабли кўп суюқлик йўқотиш, бетўхтов қусиш, баданнинг шишиб кетиши, ассит ва ш.к. касалликларда қон айланишининг оғир даражада бузилиши натижасида пайдо бўладиган Анурия ҳам преренал Анурияга киради. Бундай Анурияда буйраклар ҳам, сийдик йўллари ҳам зарарланмайди; артериал босимнинг пасайиши, буйраклардан кам қон ўтиши, қонда сувнинг камайиши ва бошқа экстраренал омиллар катта рол ўйнагани учун сийдик тўхташининг бу турини экстраренал Анурия деб ҳам аталади. Ренал (чин) Анурия буйрак тўқимасининг сидирға патологик жараёндан зарарланиши (гломерулонефрит, пиелонефрит, сулема, кантаридин, қўрғошин тузлари ва сулфанил-амидлардан заҳарланиш ва ҳоказо) натижасида рўй беради. Постре-нал (буйрак орти) Анурия эса юқори сийдик йўлларида сийдик оқимини тўсувчи би-рор иллат бўлиши оқибатида вужудга келади. Рефлектор анурия кучли руҳий ҳаяжон, жароҳатланишдан кейин қаттиқ оғриқ сезиш натижасида пайдо бўлади. Икки сутка ва ундан ортиқ вақт ичида сийдик келмай қолиши уремияга сабаб бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |