Anush Babajanyan
Ануш Бабажанян (1983-йил 23-октябр, Ереван, Арманистон) – арман фотожурналисти, 4Плус аёл фотографлар жамоаси асосчиси. Кавказнинг можаровий зоналаридаги ҳаёт ҳақидаги ҳужжатлари билан машҳур.
| Ануш Бабажанян | |
|---|---|
| Таваллуди |
1983-йил 23-октябр |
| Фуқаролиги | Арманистон |
| Касби | журналист, фотограф |
| Веб-сайти | ҳттпс://www.ануш-бабажанян.cом/ |
Биографияси
Ануш Бабажанян 1983-йил 23-октябрда Арманистоннинг Ереван шаҳрида таваллуд топган. Улғайгач, Кавказ Медиа институтида таҳсил олган[1]. 2005-йилда Рубен Мангасарян томонидан ташкил этилган Wорлд Пресс Пҳото томонидан тақдим этилувчи фотография курслари дастурини тамомлаган[2]. 2006-йилда Болгариядаги Америка университетининг оммавий коммуникациялар бўйича факултетини тугаллаган[3].
Карераси
Ўқишни тамомлагандан сўнг, Бабажанян Арманистондаги ББC Мониторинг хизматида пудратчи бўлиб ишлаган, шундан сўнг мустақил фотожурналист бўлган[4].
2008-йилдан Бабажанян Ереван кўчаларида ўзларининг ёрқин кийимлари билан ажралиб турадиган аёлларни суратга олишни бошлади. Бу лойиҳа „Инландиш“ деб номланган ва „оутландиш“ сўзига қарши янги атама сифатида яратилган. Ушбу лойиҳада Бабажанян аёлларнинг ички ҳаётлари уларнинг ташқи дунёсида қандай акс этишини ўрганиб чиққан[5].
2009-йилда Бабажанян Гюмри зилзиласидан омон қолган кишилар ҳаётини ҳужжатлаштириш лойиҳасини бошлади. Зилзила содир бўлганидан йигирма йил ўтгач, деярли 4000 га яқин оила домиклар деб номланувчи металлдан ясалган бошпаналарда яшаётган эди. Бу жойларда электр ва сув таъминоти йўқ, аҳвол шу қадар даҳшатли эдики, яна бир зилзила уларни тўлиқ вайрон қилиши мумкин эди. Бабажаняннинг ушбу суратлари 2009-йилнинг декабр ойида Ереванда намойиш этилган[6].
Бабажанян 2013-йилда 4Плус аёл фотографлар жамоасига асос солган[7] ва „мОтҳер Армениа“ лойиҳаси ўн нафар фотограф иштирокида ташкил этилган қўшма кўргазмаси 4Плуснинг биринчи лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, Бабажанян Туркияга иш излаб кўчиб ўтаётган арман аёлларининг миграциясини ҳужжатлаштирувчи узоқ муддатли лойиҳа устида ҳам ишлай бошлаган[8].
Манбалар
- ↑ Cлаире Воон. „Тҳе Стреэт Стйле оф Армениан Wомен“. Ҳйпераллергиc (2016-йил 19-сентябр). Қаралди: 2017-йил 9-декабр.
- ↑ Карине Ванн. „Эмпоwеринг Wомен Тҳроугҳ Пҳотограпҳй“. Пиcсарт (2016-йил 26-июл). Қаралди: 2017-йил 9-декабр.
- ↑ Алессиа Главиано. „Ануш Бабажанян • Портфолио“. Вогуэ (2017-йил 6-июн). 2024-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-декабр.
- ↑ Алессиа Главиано. „Ануш Бабажанян • Портфолио“. Вогуэ (2017-йил 6-июн). 2024-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-декабр.
- ↑ Cлаире Воон. „Тҳе Стреэт Стйле оф Армениан Wомен“. Ҳйпераллергиc (2016-йил 19-сентябр). Қаралди: 2017-йил 9-декабр.
- ↑ Лиана Агҳажаниан. „Cултуре Вултуре: Пҳотожоурналист Ануш Бабажанян“. Ианян Маг (2009-йил 20-декабр). Қаралди: 2017-йил 10-декабр.
- ↑ Карине Ванн. „Эмпоwеринг Wомен Тҳроугҳ Пҳотограпҳй“. Пиcсарт (2016-йил 26-июл). Қаралди: 2017-йил 9-декабр.
- ↑ Эмилй Тҳомпсон. „Пҳотожоурналисц Чангинг Тҳе Имаге Оф Wомен Ин Армениа“. Радио Фреэ Эуропе (2016-йил 22-феврал). 2022-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-декабр.