Зиёсферада исми Анвар ва фамилияси Абдуқодиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Анвар Абдуқодиров (русча: Абдукадыров Анвар; 1983-йил 21-ноябр, Андижон) — Ўзбекистон нафақадаги футболчи, Фаолиятининг асосий қисмини „Андижон“ ва „Нефтчи“ жамоалари таркибида ўтказган. Футбол мураббийи.

Анвар Абдуқодиров
Файл:Пҳото 2020-04-17 16-55-54 (2).жпг
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Анвар Абдуқодиров
Таваллуд санаси 1983-йил 21-ноябр (1983-11-21) (42 ёш)
Таваллуд жойи Жалақудуқ тумани, Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР
Амплуаси Ярим ҳимоячи, / Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999—2003 Андижон 21+ (3+)
2004—2006 Нефтчи 43 (6)
2007 Машъал 17 (0)
2008 Қизилқум 14 (2)
2009 Шўртан 9 (0)
2010—2011 Хоразм 10 (0)
2012—2013 Гулистон ? (?)
2013—2014 Косонсой ? (?)
2014—2015 НБУ-Осиё ? (?)
2015—2016 Норин ? (?)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Анвар Андижон футбол макатаби тарбияланувчиси. Фаолиятини 1999-йилда Андижон жамоасида бошлаган[1]. Андижон жамоаси 5 мавсум давомида ўйнаган. 2004-йилги мавсумда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имзолаган. Нефтчи жамоаси таркибида рақобат сабабли асосий жамоадан ўрин ололмаган[2]. „Нефтчи“ клуби таркибида Ўзбекистон Олий лигаси ўйинларида 43 та ўйинда 6 та гол муаллифи бўлган[3].

2007-йилги мавсумда Муборакнинг „Машъал“ жамоаси таркибига ўтган. Муборак жамоасида бир мавсум ўйнаганидан сўнг клубни тарк этди ва кейинги фаолиятидаги жамоаларда ҳам бир мавсумдан ортиқ фаолияти олиб бормаган. 2008-йилги мавсумда Навоийнинг „Қизилқум“, 2009-йилда Ғузорнинг „Шўртан“, 2010-йилда „Хоразм“ жамоаларида ўйнаган.

2010-йилдан сўнг қуйи лига жамоалари, НБУ Осиё[4], Косонсой[5], Шаҳрихон, Гулистон,[6] Ўз Тонг Ҳо[7] клубларида фаолият олиб борган.

Мураббийлик фаолияти

2021-йилда „Андижон“ клубида ёрдамчи мураббий сифатида мураббийлик фаолиятини бошлаган[1][8].

Ютуқлар

Манбалар

Ҳаволалар