Зиёсферада исми Анвар ва фамилияси Алимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Алимов Анвар Валиевич (1955-йил 19-июнда туғилган, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек шифокори ва давлат арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Анвар Валиевич Алимов
 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири
Мансаб даври
2012-йил 9-августдан – 2016-йил 13-декабргача
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Адҳам Икромов
Вориси Адҳам Икромов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1955-йил 19-июн (1955-06-19) (71 ёш)
Тошкент
Мукофотлари

Биографияси

1955-йил 19-июнда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган.

Маълумоти

1972—1978-йиллар — Ўрта Осиё медицина педиатрия институти (бакалавриат), Педиатрия иши (аъло дипломи билан)

1978—1980-йиллар — Ўрта Осиё медицина педиатрия институти (клиник ординатура), Болалар анестезиологияси-реаниматологияси

1981-йил — Номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган (тиббиёт фанлари номзоди дипломи)

1994-йил — Докторлик диссертациясини ҳимоя қилган (тиббиёт фанлари доктори дипломи)

Меҳнат фаолияти

1978—1980 — Ўрта Осиё медицина педиатрия институти болалар хирургияси кафедрасининг анестезиология ва реаниматология курси клиник ординатори.

1980—1982 — Ўрта Осиё медицина педиатрия институти болалар хирургияси кафедрасининг анестезиология ва реаниматология курси катта лаборанти.

1982—1987 — Ўрта Осиё медицина педиатрия институти болалар хирургияси кафедрасининг анестезиология ва реаниматология курси ассистенти.

1987—1993 — Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ассистенти, доценти, ўқув-услубий марказининг бошлиғи, Педиатрия факултети декани.

1993—1994 — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи.

1994—1999 — Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фан, таълим ва ижтимоий муаммолар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг консултанти, етакчи консултанти.

1999—2009 — Тошкент тиббиёт педиатрия институти ректори.

2009—2012 — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

2012—2016 — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири[1].

2016—2020 — Республика ихтисослаштирилган эндокринология илми-амалий тиббиёт маркази директори.

2020-йилдан ҳозирга қадар — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи[2].


Манбалар