Зиёсферада исми Анвар ва фамилияси Бердиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Анвар Қурбонович Бердиев (1978-йил 11-майда, Муборакда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, ҳужумчи сифатида ўйнаган. Нефтчи футбол клубида селексионер мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Анвар Бердиев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Анвар Қурбонович Бердиев
Таваллуд санаси 1978-йил 11-май (1978-05-11) (48 ёш)
Таваллуд жойи Муборак Қашқадарё вилояти ЎзССР
Бўйи 178 cм (5 фт 10 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи (Селексионер мураббий)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1994 Темирйўлчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1994—1995 Темирйўлчи - (-)
1995—1996 Машъал 48 (11)
1997—1999 Насаф 45 (33)
2000—2013 Нефтчи 345 (164)
2013—2015 Бунёдкор 22 (5)
2016—2018 Андижон 33+ (11)
2018 Нефтчи 12 (1)
2019 Истиқлол 6 (3)
Тотал 511 (238)
Миллий терма жамоа
1998—2003 Ўзбекистон 5 (2)
Бошқарган клублари
2019 Истиқлол (ёрдамчи)
2020—2021 Истиқлол
2021 Бухоро (ёрдамчи)
2021—2022 Турон (ёрдамчи)
2022—2023 Турон
2023—2024 Шўртан (ёрдамчи)
2024—2025 Шўртан
2025— Нефтчи (Селексионер мураббий)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Анвар Бердиев футболчилик фаолиятини катта қисмини Фарғонанинг Нефтчи клубида ўтказган ва Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Фаолияти

Футболчи сифатида

Анвар Бердиев меҳнат фаолиятини Темирйўлчи клубида бошлаган[1]. „Машал“ ва „Насаф“ клубларида ўйнаган. 2000-йилда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасига кўчиб ўтиб, энг катта муваффақиятларга эришди. 2001-йилда у Ўзбекистон чемпиони, 2012-йилда эса чемпионатнинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлди.[2] 2012-йил 29-декабрда ИФФҲС ҳали ҳам фаол ўйинчилар орасидан дунёнинг энг муваффақиятли Топ-дивизион тўпурарлари рўйхатини эълон қилди. Анвар Бердиев фаолияти давомида 433 та ўйинда 205 та гол урган ҳолда рўйхатда 18-ўринни эгаллади[3][4]. 2012-йил 31-декабрда ИФФҲС ўзининг янгиланган рўйхатини эълон қилди. Анвар Бердиэв 240 гол билан 326 нафар футболчи орасида 296-ўринни эгаллади[5].

1998-йил 24-апрелда Озарбайжонга қарши ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида дебют қилди. Ҳаммаси бўлиб 5 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди[6][7].

Анвар Бердиев 225 та гол билан Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарларидан ҳисобланади (2018-йил 23-октябр ҳолатига кўра). 2012-йилнинг 13-сентябр куни „Қизилқум“га қарши ўйинда 199 ва 200-голларни киритди ва Ўзбекистон чемпионатида Зафар Холмуродовдан кейин 200та гол урган иккинчи футболчи бўлди[8][9].

2013-йил 28-июн куни Анвар Тўхтаевич „Нефтчи“ни тарк этиб, „Бунёдкор“ клубига ўтди ва у билан бир ярим йиллик шартнома имзолади[10][11]. 2015-йилнинг ёзида у „Бунёдкор“ни тарк этди ва „Андижон“ билан шартнома имзолади. „Андижон“ сафида 11та ўйинда майдонга тушган Бердиэв 7та гол урди ва „Андижон“нинг Ўзбекистон лигасида қолишига катта ҳисса қўшди. У 7 та гол билан „Андижон“нинг мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлди.

2018-йилнинг январ ойида Бердиэв яна „Нефтчи“ клуби таркибига қайтган. 2018-йилнинг 12-июн куни у Ўзбекистон Суперлигасидаги Андижон жамоаси сафида 500-расмий ўйинини ўтказиб, 88-дақиқада „Нефтчи“ дарвозасини ишғол қилган[12].

2019-йилда Фарғонанинг „Истиқлол“ клубида ўйнаган.

Мураббийлик фаолияти

2019-йилнинг август ойида Бердиев футболчилик фаолиятини якунлагани ва мураббийлик фаолиятини Фарғонанинг Истиқлол клубида Сергей Лебедевга ёрдамчи мураббий сифатида бошлаганини эълон қилди.

2023-йилдан 2025-йилгача Шўртан клуби Бош мураббийи бўлган[13][14]. 2025-йил 9-июнда „Нефтчи“ клубининг селексионер мураббийи сифатида тайинланган[15].

Фаолият статистикаси

Клуб

матч плаед 4 Деcембер 2021
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Халқаро Бошқа Жами
Дивизион О'йинлар Голлар О'йинлар Голлар О'йинлар Голлар О'йинлар Голлар О'йинлар Голлар О'йинлар Голлар
Маш'ал 1995 О'збекистон Олий лигаси 25 4 25 4
1996 24 7 23 7
Жами 48 11 48 11
Насаф 1997 О'збекистон Олий лигаси 22 12 19 12
1998 27 9 26 9
1999 29 12 29 12
Жами 74 33 74 33
Нефтчи 2000 О'збекистон Олий лигаси 38 17
2001 31 14
2002 29 18
2003 12 17
2004 9 2
2005 24 10
2006 26 9
2007 29 9
2008 25 12
2009 23 13
2010 22 10
2011 21 11
2012 22 19
2013 6 3
Жами 311 164
Бунёдкор 2013 О'збекистон Олий лигаси 9 4
2014 11 1
2015 2 0
Жами 22 5
Андижон 2015 О'збекистон Олий лигаси 11 7
2016 22 4
2017 О'збекистон Биринчи лигаси
Жами 33 11
Нефтчи 2018 О'збекистон Супер лигаси 12 1
Умумий фаолият статистикаси 505 225 505 225

Ютуқлар

Футболчи сифатида

Шахсий ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ "Анвар Бердиэв. (Wайбаcк Мачине сайтида Фебруарй 24, 2010, санасида архивланган) 6 Января 2009.
  2. ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2013/02/21/уфф/
  3. ↑ „Тҳе Wорлд’с Бест Натионал Гоал Сcорер оф ХХИ Cентурй: Cристиано Роналдо“ (2023-йил 19-январ). 2024-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-январ.
  4. ↑ „ИФФҲС: Тҳе Wорлд'с мост суccессфул Топ Дивисион Гоал Сcорер амонг тҳе стилл аcтиве Плаерс“. ИФФҲС (29-декабр 2012-йил).
  5. ↑ „ИФФҲС, Упдатинг: Тҳе Wорлд'с 326 мост суccессфул Топ Дивисион Гоал Сcорерс оф алл тиме“. ИФФҲС (31-декабр 2012-йил).
  6. ↑ архив нусхаси, 23-июл 2015-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 29-ноябр 2021-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  7. ↑ „Анвар Бердиев“. 2013-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  8. ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/20130421184159/ҳттп://чампионат.уз/ру/неwс-8/21105.ҳтмл Анвар Бердиэв забил свой юбилейний 200-гол
  9. ↑ „Анвар Бердиев забил свой юбилейный 200-гол“. Чампионат.уз (13-сентабр 2012-йил). 2013-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган.
  10. ↑ ҳттпс://фcбунёдкор.cом/ру.пҳп/неwс/сеcтионс/cлуб/7044[сайт ишламайди]
  11. ↑ „ру: Анвар Бердиев: Меня приняли очень хорошо“ (русча). ФC Бунёдкор (28-июн 2013-йил). 2013-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  12. ↑ „Нефтчи вс. Пакҳтакор 1 - 1“. соccерwай (12-июн 2019-йил).
  13. ↑ „“Шўртан” бош мураббийи истеъфога чиқарилди“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  14. ↑ Эшитдик-да! „Шўртан“ бош мураббийи лавозимини тарк этди
  15. ↑ „АНВАР БЕРДИЕВ — ЖАМОАМИЗНИНГ СЕЛЕКСИОНЕР МУРАББИЙИ!“ (2025-йил 9-июн). 2025-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 26-июн.
  16. ↑ „“Бунёдкор”нинг О'збекистон кубоги-2013даги статистикаси“ (2013-йил 26-сентябр).
  17. ↑ „О`збекистон Чемпионати-2012 якунлари“ (2012-йил 26-декабр).
  18. ↑ „Ўзбекистон Олий лигаси ва Суперлига баҳсларидаги ҳозирги кунга қадар тўпурарлар ҳақида.“.

Ҳаволалар