Anvar Ergashev
Анвар Юлдошевич Эргашев (1954-йил 19-апрел, Сталинобод, Тожикистон ССР – 2020-йил 8-август, Тошкент, Ўзбекистон) – ўзбек бастакори ва дирижёри, пианиночи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Давлат мукофоти лауреати, спектакллар, балетлар ва филмлар учун кўплаб симфоник, камера-инструментал асарлар, мусиқалар муаллифи. Ўзбекистон мусиқа санъати ривожига катта ҳисса қўшган. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2002)[1].
| Анвар Эргашев | |
|---|---|
| Таваллуди |
19-апрел 1954-йил |
| Вафоти |
8-август 2020-йил Тошкент, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | композитор, пианиночи |
Боиграфияси
Эргашев 1954-йил 19-апрелда дирижёр оиласида таваллуд топган. Бошланғич ва ўрта маълумотни Фарғона шаҳрида олган. Шундан сўнг Тошкент давлат консерваториясининг уч мутахассислиги бўйича: 1977-йилда „Фортепиано“ бўлими, 1986-йилда „Бастакорлик“ йўналиши, 1994-йилда „Опера-симфоник дирижёрлик“ йўналиши бўйича тамомлаган.
Анвар 1986-йилда „Бастакорлик“ ихтисослигини тугатгач, „Фортепиано ва оркестр учун консерт“ диплом иши учун СССР Бастакорлар уюшмасига қабул қилинган.
2000-йилда Офарин мукофоти номинациясида „Йилнинг энг яхши бастакори“ деб топилган.
Анвар 2002-йилда "Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби" унвони билан тақдирланган.
Бастакор 2020-йил 8-августда Тошкентда вафот этган[2][3].
Ижоди
Эргашев узоқ йиллар давомида бастакорлик, дирижёрлик, ўқитувчилик ва ижтимоий ташкилотчилик соҳаларида кўп қиррали ижодий фаолиятни амалга оширган.
Эргашевнинг бастакорлик фаолияти турли мусиқий асарлар ёзишида намоён бўлди. У 200 дан ортиқ мусиқий асарлар ёзган. Ўзбекистонда ўтказилган мусиқа танловларида „Крошка“ опереттасида (Ўзбекистондан ташқари Россиянинг Иркуцк, Волгоград, Екатеринбург ва Москва шаҳарларида ҳам саҳналаштирилган), „Невеста Хлестакова“, „Убей меня, голубчик“ ва бошқа мусиқалари янграган. 50 дан ортиқ филмлар учунн басталаган мусиқаси, жумладан, „Уч қиролнинг жанги“ (реж. Суҳаил Бен Барка; Марокаш, Италия, Испания ва „Ўзбекфилм“ билан биргаликда), „Шариф ва Мариф“, „Юлдузимни қайтар“, „Бомба“, „Ойижон“, „Фидойилар“ мусиқий филмлари жуда машҳур бўлган. Бастакорнинг сўнгги филмларидан бири „101“, ҳарбий мавзуга бағишланган бўлиб, иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек аскарларининг қаҳрамонликлари ҳақида эди. Мусиқий филмлар учун ёзилган кўплаб қўшиқлари жуда машҳур бўлиб, таниқли эстрада хонандаларининг репертуарига кирган.
Анвар Йўлдашевич улкан ижодий муваффақиятлари Ўзбекистон Миллий академик театри билан боғлиқ бўлиб, унда томошабинлар томонидан юқори баҳоланган С. Аҳмад „Уфқ“, А. Орипов „Соҳибқирон“, Ҳ. Расул „Ал Фарғоний“, Усмон Азим „ Кундузсиз кечалар“, „Усмон Носир“ каби муҳим спектаклларни саҳналаштирган. Бастакор ўз мусиқасида Шарқнинг Ал-Фарғоний, Амир Темур, Ат-Термизий, Чўлпон, Усмон Носир, Ғафур Ғулом каби кўплаб атоқли намояндалари образларини акс эттирган.
Анвар 1998-йилда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрида бош дирижёри бўлган. 2002-йилдан А. Навоий номидаги давлат академик катта опера ва балет театри бадиий раҳбари лавозимида фаолият юритган. Бастакорнинг бу театрдаги ижодий фаолияти 1994-йилда Тошкентда машҳур бўлган „12 ой“, „Морозко“, „Қор маликаси“, „Тегирмон устидаги қуёш“ „Золушка“ номли янги йил мусиқий эртакларини яратишдан бошланган. Унинг мусиқий филмларида миллиондан ортиқ болалар қатнашган. Унинг меҳр ва гўзаллик таратган мусиқалари болаларда қалб поклигини тарбиялаган[4].
Халқ эпоси қаҳрамони Эргашев ўз балетини „Ҳумо“ бахтнинг афсонавий қуши деб атаган. Балет премераси 2005-йил сентябр ойида бўлиб ўтган. Балет халқаро ижодий ҳамжамиятда либретто муаллифи – В. Сергеев, балетмейстер – Грузия халқ артисти, профессор Георгий Алексидзе, ссенарий муаллифи – Грузияда хизмат кўрсатган артист Й. Гегешидзе, хореограф – Т. Левина, либослари бўйича рассом – К. Ёқубов томонидан яратилган. Эргашев 2007-йилда „Ҳумо“ балети мусиқаси учун 1-даражали Давлат мукофоти лауреати бўлган.
Эргашев 2005–2010-йилларда „Чеховиана“ балетида ишлаган. Балет мусиқаси Чеховнинг „Уч опа-сингил“ ва „Чайка“ песалари ҳамда эстониялик хореограф Май Эстер Мурдмаанинг либреттоси асосида яратилган. А. П. Чехов бастакорнинг севимли рус ёзувчиси эди.
Анвар Катта театрда дирижёри сифатида ҳам ўзини кўрсатган. П. Масканянинг „Рустикана шарафи“, К.Сен-Саенснинг „Самсон ва Далила“, Н. Римский-Корсаковнинг „Чор келини“, Д. Пучиннининг „Флория Тоска“, П. Чайковскийнинг „Ухлаётган гўзал“, А. Глазуновнинг „Раймонда“ опера ва балет спектаклларининг мусиқий раҳбари бўлган.
1977–1980-йилларда Фарғона мусиқа билим юртида ва 1980–1986-йилларда Тошкентдаги Глиер номидаги махсус мусиқа мактабида ўқитувчи бўлиб фаолият олиб борган. Маданият ишлари вазирлигида масъул ходим (1986–1988), Тошкент маданият институтида (1988–1994) педагог, Навоий театрида дирижёр (1993-йилдан) ва бадиий раҳбар (2002-йилдан), Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг бош дирижёри (1998-йилдан) бўлиб ишлаган. „Ҳумо“ балети, 2 фортепиано консерти, виолончел ва оркестр учун поэма, фортепиано триоси, скрипка ва фортепиано учун соната, кларнет ва фортепиано учун „Шарқона каприччио“ каби қатор спектакллар учун симфоник ва камер асарлар ёзган. Айниқса, Эргашевнинг кино ва телефилмларга ёзган мусиқалари („3 қирол жанги“, „Шерали ва Ойбарчин“, „Табиб“, „Домла“, „Қуёши ботмайдиган юрт“, „Шариф ва Маъриф“, „Ака Шариф Тошкентда“, „Тилла бола“, „Юлдузимни бер, осмон“ ва бошқалар), мусиқали эртак („Балли улоқча“, „Яраш-яраш“, „12 ой“, „Қор маликаси“), мусиқали комедия („Анқовлар чайқови“, „Миттивой“, „Ўлдир мени азизим“ ва бошқалар)лари оммалашган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ „ЭРГАШЕВ АНВАР ЮЛДАШЕВИЧ“. Қаралди: 2023-йил 19-ноябр.
- ↑ „Скончался известный композитор и дирижер Анвар Эргашев“. Қаралди: 2023-йил 19-ноябр.
- ↑ „Скончался известный композитор и дирижер ГАБТ им. А. Навои Анвар Эргашев“. 2023-йил 19-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 19-ноябр.
- ↑ „ПРОБЛЕМЫ ФОРМЫ И СТИЛЯ В ТРИО А.Ю.ЭРГАШЕВА“. Қаралди: 2023-йил 19-ноябр.