Анвар ибн Иброҳим (малайча: Датў Сери Анвар бин Иброҳим; 1947-йил 10-август, Черок Ток Кун, Пинанг) – Малайзия давлат ва сиёсат арбоби, 2022-йилдан бери Малайзиянинг 10-бош вазири.

Анвар Иброҳим
أنوار إبراهيم‎
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Анвар ибн Иброҳим

1947-йил 10-август (1947-08-10) (79 ёш)
Букит Мертажам, Пенанг тождор мустамлакаси, Малайя Иттифоқи[1]
Фуқаролиги Малайсиа
Сиёсий партияси
Бошқа сиёсий
бирлашмалари
Турмуш ўртоғи
Болалари 6 (жумладан Нурул Изза)
Ота-онаси
Истиқомат жой(лар)и
Таълим
Алма матер
Касби сиёсатчи
Имзоси

Биографияси

Давлат хизматчиси оиласида туғилган. Отаси Иброҳим Абдулраҳмон парламент аъзоси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг парламент котиби бўлган. Онаси – Че Янг Ҳусайн ОМНО аёллар ташкилотининг фаоли. Малайя университети битирувчиси (1972).

Сиёсий фаолиятини талабалик йилларидаёқ бошлаган. 1968-йилдан 1971-йилгача Малайзия мусулмон талабалари миллий ассоциацияси (малайча: Персатуан Кебангсаан Пелажар Ислам Малайсиа - ПКПИМ), шунингдек, Малайя университети малай тили учун талабалар ҳаракати бўлмиш Малай тили жамиятининг фаол аъзоси (малайча: Персатуан Баҳаса Мелаю Университи Малая - ПБМУМ). 1974-1982-йилларда ўзи ташкил этган „Малайзия мусулмонларининг ёш авлоди“ (малайча: Ангкатан Белиа Ислам Малайсиа - АБИМ) Ислом партиясига қўшилган. 1974—1976-йилларда қашшоқлик ва очликка қарши талабалар норозиликларини уюштиргани учун Ички хавфсизлик тўғрисидаги қонун асосида қамоқда бўлгана[3]. 2022-йил ноябр ойида Малайзия Бош вазири этиб сайланди[4].

Мукофотлари

  • Покистон президентининг „Иқболнинг юз йиллиги“ бош медали (1979)
  • Ислом ва демократия тадқиқотлари марказининг „Мўтадил мусулмон“ мукофоти (АҚСҲ, 2005)
  • „Тиме“ журнали томонидан дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатига киритилиши (2008-йил – Малайзиядан ягона)
  • Ижтимоий фанлар бўйича мусулмон олимлари уюшмасининг „Демократияни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун“ мукофоти (Англия, 2010)

Оиласи

1979-йилдан бери оилали. Рафиқаси – Ван Азиза Ван Исмоил – Халқ адолат партияси президенти. Олти нафар фарзанди бор. Тўнғич қизи Нурул Изза Анвар – Халқ адолати партияси вице-президенти.

Манбалар

  1. ↑ „Анwар Ибраҳим“. Энcйcлопаэдиа Британниcа. Қаралди: 2019-йил 26-ноябр.
  2. ↑ „Анwар дисқуалифиэд ас МП синcе Мар 16, сайс спеакер“. Тҳе Малайсиан Тимес (2015-йил 1-апрел). 2015-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 3-апрел.
  3. ↑ Погадаев В. Малайский мир (Бруней, Индонезия, Малайзия, Сингапур). Лингвострановедческий словарь. М.: «Восточная книга», 2012, с. 57
  4. ↑ „Анвар Ибрагим назначен премьер-министром Малайзии“. 2022-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-ноябр.