Анвар Мамажонов – ўзбек рассоми. Ўзбекистон Республикаси давлат герби муаллифи. Ўзбекистон санъат арбоби. Ўзбекистон халқ рассоми. Ўзбекистон Бадиий академияси академиги. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими[1].

Анвар Мамажонов
Таваллуди 1950-йил
Тошкент
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Тошкент санъат институти (1973)
Касби рассом
Мукофотлари Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan sanʼat arbobi

Ҳаёти

Анвар Мамажонов 1950-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Болалик пайтларидан расм чизишга бўлган қизиқиши сабабли санъат мактабида таҳсил олган. 1973-йил Тошкент театр ва рассомлик институтининг кулолчилик факултетини тамомлаган. Дастлаб кулолчиликни ўрганиб, шу йўналишда ижод қилган[2].

1982-йилда илк йирик иши бўлган „Кўҳна Тошкент“ни Тошкентдаги кўргазмалардан бирида намойиш қилган. 1983-йилда СССР рассомлар уюшмасига аъзо бўлган.

1992-йил 2-июл куни рассом сифатидаги энг машҳур иши – Ўзбекистон Республикаси давлат герби расман қабул қилинган[3][4][5].

Мукофотлари

Ўзбекистон график санъати ривожига қўшган салмоқли ижодий ҳиссаси учун Ислом Каримовнинг 2010-йилдаги фармонига биноан Анвар Мамажонов „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими“ унвони билан тақдирланган. 2017-йилнинг декабр ойида Анвар Мамажанов Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси бўлди.

Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистонда хизмат ко'рсатган маданият ходими, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Анвар Мамажонов дарс машг'улоти олиб борди.“. О'збекистон Бадиий Академияси ҳузуридаги бадиий та'лим ё'налишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази (16-09-2023). 2025-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2024-йил.
  2. ↑ „Штрихи к творчеству Анвара Мамаджанова — cйберленинка.ру“ (ру). Қаралди: 2020-йил 11-май.
  3. ↑ „Мамаджанов Анвар Алимджанович“ (ру). росграфик.блогспот.cом. 2023-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 18-апрел.
  4. ↑ „«Президент сказал: „Птица Хумо должна гордо смотреть ввысь“» — автор герба Узбекистана Анвар Мамаджанов“ (ру). газета.уз. 2022-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-июл.
  5. ↑ „Олтин тишли буюмлар, қизил кенгуру ва эму ҳайвонлари — герблардаги тимсоллар нимани англатади?“. Қалампир.уз (2021-йил 2-июл). Қаралди: 22-ноябр 2024-йил.