Анвар Мирсоатов (тахаллуси Мирзо Анвар, 1939.13.2, Тошкент) — манзарачи рассом, рангтасвир устаси, Ўзбекистон халқ рассоми (2001). П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1962) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институти (1972) ни тугатган. М. Ғарбий Европа санъати, франсуз импрессионистлари, айниқса, неоимпрессионистлари ижодини ўрганди, улардан таъсирланди ("Менинг қўшиғим", 1974 ва бошқалар). Рассом ижодида Ўзбекистоннинг гўзал табиати, унинг гуллаган боғлари етакчи ўрин эгаллайди: "Ургут" туркуми (1980), "Фарғона ҳовлиси" (1986), "Ойдин кеча" (1988), "Биринчи қор" (1994), "Тоғдаги эрта баҳор" (1994), "Сижжак" (1998), "Боғистон" (2000), "Чорбоғ" (2000), "Ватан ҳақида қўшиқ" (2000), "Қишки Чимён" (2001) ва бошқа М. асарлари республика ва хорижий (АҚСҲ, Япония, Англия, Швеция, Туркия ва бошқалар) мамлакатлар музейлари ва хусусий тўпламларида сақланади. 2002-йил дан "Мирзо Анвар манзара галереяси" ишлайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил