Anvar Nusaybe
Анвар Бей Нусайбе (арабча: أنور نسيبة) Анвар Бей Нусайбе (1913-1986) — Исроил 1967-йилги урушда Шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини назорат остига олишидан олдин Иордания ҳукуматида бир қанча йирик лавозимларни эгаллаган етакчи фаластинлик шахс[1]. Олти кунлик урушдан сўнг Исроил шаҳарнинг шарқий қисмини эгаллаб олгач, Анвар Бей Нусайбе улар билан алоқада бўлган илк фаластинликлардан бири бўлган, кейинчалик ўғли Сари Нусайбени исроилликлар билан алоқа ўрнатишга ундаган[1].
| Анвар Бей Нусайбе | |
|---|---|
أنور نسيبة | |
|
| |
| Мудофаа вазири | |
|
Мансаб даври 1954-йил 24-октябр – 1955-йил 28-май | |
| Мудофаа вазири, Таълим вазири | |
|
Мансаб даври 1954-йил 4-май – 1954-йил 21-октябр | |
| Мудофаа вазири, Қурилиш вазири | |
|
Мансаб даври 1952-йил 7-октябр – 1953-йил 5-май | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1913-йил Қуддус, Қуддус мутасаррифати, Усмонийлар давлати |
| Вафоти |
1986-йил Қуддус |
| Турмуш ўртоғи | Нузҳа ал-Ғуссейн (турмуш қурган йили: 1942-йил) |
| Болалари |
Сари Нуссайбе Заки Нуссабе Мунира Нуссайбе Саида Нуссабе Ҳатем Нуссабе Сақр Нуссабе |
| Қариндошлари | Ҳазем Нусайбе (акаси) |
| Таълим | Персе мактаби |
| Алма матер | Қуээнс Cоллеге, Кембриж |
Ёшлик йиллари
Аждоди
Анвар Нусайбе аристократик араб оиласидан бўлиб, 625-йилги Уҳуд жангида Ислом пайғамбари Муҳаммадни ҳимоя қилган, ислом динини биринчилардан қабул қилган аёл Нусайба бинт Каъбнинг авлодидан бўлган. Нусайбелар оиласи Муқаддас қабр черковининг қўриқчилари бўлиб, унинг калитлари 1192-йилда Салоҳуддин ал-Айюбий томонидан Нусайбе оиласига ишониб топширилган.
Таваллуди ва таълими
Анвар Нусайбе Қуддусда таваллуд топган. Cамбридгедаги Персе мактабида таҳсил олган, инглиз давлат мактабига юборилган биринчи фаластинлик араб бўлган. Кейинчалик Cамбридгедаги Қуээнс коллежига борган ва у ерда ҳуқуқшунослик бўйича таҳсил олган. У Cамбридге теннис жамоаси сардори, моҳир чавандоз ва иқтидорли пианиночи эди. Қуээнсдаги фаолияти давомида Анвар Нусайбе Абба Эбан билан танишган, Абба Эбан кейинчалик Олти кунлик уруш пайтида Исроил ташқи ишлар вазири сифатида фаолият юритган.
Сиёсий мартабаси
Анвар Нусайбе 1936-йилда Британиянинг Фаластин маъмуриятида дастлаб қуруқлик ҳудудлари офицери, сўнгра Носирада, шунингдек, Жафада судя лавозимларида ишлай бошлаган. Шу билан бирга у қайнотаси Ёқуб ал-Ғусайн билан бирга Британияга қарши миллатчилик ҳаракатларида иштирок этиб, кўпинча Фаластин миллатчи исёнчиларига қурол-яроғ етказиб бериш бўйича яширин операцияларда ёрдам берган. 1939-йилда Малcолм МаcДоналд Wҳите илгари сурга ғояларни қўллаб-қувватлаган, ушбу ғоялар ирқидан қатъи назар, Фаластинда барча фуқаролар учун ягона демократик давлат яратишга чақирилган, шунингдек, бу қарашлар нацистлар туфайли ортиб бораётган талаб пайтида яҳудийларнинг иммиграцияси чеклаганлиги сабабли сионистик ҳаракат томонидан рад этилган. 1945-йилда Анвар Нусайбе Ёқуб ал-Ғусайннинг дўсти ва Араб давлатлари уюшмаси асосчиси, Миср давлат арбоби Абдурраҳмон Пошо Аззамнинг буйруғи билан Лондонга бориб, у ердаги Араб идорасига раҳбарлик қилган.
1948-йилги Араб-Исроил уруши ва бутун Фаластин ҳукумати даврида
1947-йилда Анвар Нусайбе Араб миллий қўмитасига котиб, 1948-йилда Фаластин уруши бошланганида Қуддуснинг араб мудофаасини мувофиқлаштириш учун мас’ул этиб тайинланган. Нусайбе 1948-йилда Исрол қўшинларига қарши кечган жангда оёғидан айрилган, иорданиялик Абдуллоҳ ибн Ҳусайнни, кейинчалик Иорданиянинг Шуна шаҳрида водийнинг Қуддусга яқинлашишини олдини олиш учун бир гуруҳ артиллерия қўшини юборилишини сўраб қилган мурожаати муваффақияциз якунланган ва шундан кейин ортига қайтишга мажбур бўлган. Байрутда қисқа муддат даволаниб, тузалиб чиққанидан сўнг, Фаластинга қайтиб, Ғазодаги бутун Фаластин ҳукумати маҳкамаси котиби этиб тайинланган. 1948-йилдан кейин араб делегациясини янги ташкил этилган Исроил ҳукумати билан сулҳ тузиш шартлари ва душманга қарши ўт очишни тўхтатиш чизиғини муҳокама қилиш ҳаракатларини бошқарган. У дастлаб акаси Ҳазем томонидан маъқулланган Ерихо конференсиясига қарши турган, лекин кўпчиликнинг иродасига кўра Иордания ҳукуматида хизмат қилиш учун Қуддусга қайтиб келган.
Иордания вазири ва дипломати сифатида
Анвар Нусайбе Иордания ҳукуматида мудофаа, ички ишлар ва таълим соҳаларининг бир қатор лавозимларда фаолият юритган. Меҳнат фаолияти давомида парламентга сайланган, шунингдек, сенатда ҳам хизмат қилган. 1961-йилда Нусайбе Қуддус губернатори этиб тайинланган, бироқ америкалик сенаторга Исроилдан Қуддусга Манделбаум назорат пунктидан ўтишга рухсат бермагани учун ишдан бўшатилган, чунки бундай ҳаракат чегаранинг қонуний эканлигини амалда тан олиш бўлади. 1965-йилда Иорданиянинг Авлиё Жамес суди элчиси этиб тайинланган. Нусайбе Лондонда элчи бўлиб хизмат қилган вақтида Британия қироллик оиласи аъзолари билан илиқ муносабатлар ўрнатган.
Қуддусга қайтиши
Анвар Нусайбе 1967-йилги Олти кунлик уруш олдидан Қуддусга қайтиб келган (техник жиҳатдан ўз лавозимини тарк этган). 1970-йилда Фаластин озодлик ташкилоти билан ихтилоф қилган, чунки уларнинг Иордания ҳукумати билан урушини нотўғри ва шармандали деб ҳисоблаган эди. 1974-йилда Нусайбе икки сабабга кўра Работ конференсиясига қарши чиққан. 1967-йилги чегараларни тиклаш қирол Ҳусайн ва президент Жамол Абдул Носирнинг фаластинликлар олдидаги маънавий бурчи деб ҳисоблаган эди. Шунингдек, Фаластин халқининг ягона вакили бўлган Фаластин озодлик ташкилотини Исроил давлатининг қонунийлигини қабул қилишнинг бир тимсоли, деб билган. Шунинг учун ушбу масалаларни ҳал этишда биринчи қадам БМТнинг 242-резолюцияси, сўнгра муаммонинг ягона маънавий ечими сифатида демократик тамойилларни муҳокама қилиш бўлиши эканлигини айтган[1]. Унинг давлат хизматидаги якуний ҳаракати натижаси Исроилнинг Шарқий Қуддусни босиб олишининг қонунийлиги устидан тортишув марказига айланган Эаст Жерусалем Элеcтриc компанияси[1] раиси лавозимини эгаллаши эди. Шуниси эътиборга лойиқки, патриций араб вафот этганида, унинг катта дафн маросимини социалистик касаба уюшмалари олиб боришган.
Анвар Нусайбе ҳаёти давомида қуйидаги лавозимларда фаолият юритган[2]:
- Қуддус ер офицери (1936-йил)
- Носира, кейинчалик Жафа судяси
- Лондондаги Араб идоралари раҳбари (1945-йил)
- Араб миллий қўмитаси котиби (1947-1948)
- Амин ал-Ҳусайний томонидан Ғазода тузилган Бутун Фаластин ҳукумати кабинети котиби (1948-йил сентябр-октябр)
- Иордания парламентининг қуйи палатаси (Депутатлар палатасига) Фаластин вакили (1950-йил)
- Иордания Вазирлар Маҳкамаси (Мудофаа вазири, кейинчалик тараққиёт ва тикланиш вазири, кейинроқ ички ишлар вазири ва ниҳоят таълим вазири) (1952-йил сентабр)
- Олий палата сенати (1963-йил)
- Қуддус губернатори (1961-йил)
- Буюк Британиядаги элчи (1965-1967-йиллар)
- УНРWА юридик кенгаши (1967-1979)
- Шарқий Қуддус электр компанияси ижрочи раиси (1979-1986-йиллар)
Ўлими
Анвар Нусайбе 1986-йилнинг 22-ноябрда Қуддусдаги уйида 74 ёшида саратон касаллигидан вафот этган[1], Ҳарами Шариф ул-Ақсо чегарасидаги Муқаддасгоҳ дарвозасига дафн қилинган. Унинг дафн маросимида минглаб одамлар иштирок этишган.
Сиёсий қарашлар
Анвар Нусейбе парламент демократиясига ишонган араб миллатчиси бўлиб, араб бирлиги шахсий тафовутлардан муҳимроқ эканлигини асосли деб билган ва араб консенсусини сақлаб қолиш зарурлигига ишонган. У, шунингдек, 1948-йилдаги Ерихо конференсиясидан кейин Иордания сиёсатида ҳам иштирок эта бошлаган. Унинг фикрича, кимнингдир принсипларига риоя этиш бошқа бир шахс билан мулоқот қилишга тўсқинлик қилмайди. У ҳар доим яҳудийлар ҳам семитлар сингари араблар ва бутун араб дунёсида уларга тегишли барча ҳуқуқларга эга эканлигини таъкидлаб келган. Бу эътиқод унинг 1939-йилда Фаластин учун ягона давлат ечимини қўллаб-қувватлашига, 1930-йилларда Европадаги фашистик догмаларга қарши чиқишига ва кейинчалик Баъс партияси томонидан эътироф этилишига олиб келган. Шунингдек, 1947-йилдан кейин яҳудийларнинг араб давлатларидан қувиб чиқарилишига қарши чиққан.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Анwар Нусеибеҳ, 74; Палестиниан Модерате“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1986-йил 24-ноябр). Қаралди: 2010-йил 25-апрел.
- ↑ „Анwар Нусеибеҳ“. 2009-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган.
Адабиётлар
- Лондон Тимес некрологи, 1986-йил 24-ноябр.
- Ал-Қус обитуарй, 23 ноябр 1986-йил