Олимжонов Анвар (Алимжонов Ануар) (1930-йил, 5-феврал, Толдиқўрғон вилояти, Қорлиғаш овули) — қозоқ ёзувчиси. Қозоғистон университетини тугатган (1954). 1955-йилдан "Литературная газета", кейинроқ "Правда" газеталарининг Қозоғистондаги мухбири, "Қозоқфилм" киностудияси бош муҳаррири (1960— 70), 1971-йилдан Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби. Дастлабки асари "Оқ дўст, қора дўст, сариқ дўст" 1958-йилда чоп этилган. "Мангу томирлар" (1960), "Карвон қуёш томон бормоқда" (1963), "Зангори тоғлар" (1964), "Ўтрор армуғони" (1966), "Қорашунқор кўприги" (1969), "Жамшид ойнаси" (1970), "Қурмонғозининг болалик чоғи" (1972), "Рудакий тахти", (1974), "Муаллимнинг қайтиши" (1978) сингари қатор роман ва қиссалар муаллифи. "Маҳамбет найзаси" (1969) романида қозоқ халқининг ўтмиши, орзу-умидлари тасвирланган. "Дўстлар учрашганда" (1959), "Сувда, қуруқликда эллик минг мил" (1962) каби китобларида О.нинг очерклари ва публицистик мақолалари ўрин олган. Ёзувчининг "Маҳамбет найзаси" романи ҳамда публицистик асарлари ўзбек тилида нашр этилган. Абай номидаги Қозоғистон давлат мукофоти (1967) ва Халқаро Неру мукофоти лауреати (1969)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил