Anvar Qurbonov
Анвар Сарманович Қурбонов (1948, ҳозирги Сирдарё вилояти Гулистон тумани) – қурувчи уста, Ўзбекистон Қаҳрамони (1998).
| Анвар Қурбонов | |
|---|---|
| Таваллуди |
Анвар Қурбонов 1948-йил 5-октябр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Қурувчи |
| Фаолият йиллари | 1969—2015 |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Анвар Қурбонов 1948-йилнинг 5-октябрида Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида туғилган.
Меҳнат фаолиятини 1969-йилдан Гулистон туманидаги 60-сонли қурилиш ташкилотида ғишт терувчиликдан бошлаган, шу тумандаги 3-механизациялашган колоннада қурилиш бригадири (1975-81), „Сир дарёжамқурилиш“га қарашли 49-сонли механизациялашган колоннанинг бригада бошлиғи (1981—98), Гулистон туманидаги 4-сонли қурилишмонтаж бошқармасида бригада бошлиғи (1998 – 2000), 2000-йилдан шу бошқарма касаба қўмитасининг раиси.
1969-йилдан 1975-йилга қадар Гулистон туманининг йирик суғориш иншооти – „Дўстлик“ каналини барпо этилишида иштирок этган[1].
Гулистон шаҳридаги 5-мавзе, „Маънавият ва маърифат“ маркази, сузиш бассейни, Бокс саройи, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вилоят бўлими сингари кўплаб йирик меъморлик иншоотлари қурилишида фаол қатнашиб, юқори меҳнат кўрсаткичларига эришган, кўплаб қурувчи шогирдлар етиштирган.
Анвар Қурбонов Гулистон шаҳрида жойлашган, 1998-йилда очилиш маросими бўлиб ўтган „Алпомиш“ спорт мажмуаси қурилиш ишларига раҳбарлик қилган.
1998-йилда Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
2005-йилдан бошлаб 10 йил давомида, яъни 2015-йилгача Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ирригация бошқармаси иш бошқарувчиси бўлиб ишлаган.
2015-йилда Сирдарё вилояти Халқ депутатлари кенгаши депутати этиб сайланган. Ҳозирги кунда нафақада[2].
Мукофотлари
- Ўзбекистон Қаҳрамони (1998-йил)[2]
Манбалар
- ↑ „Анвар Қурбонов“. ойина.уз (2024-йил 25-июн). 2024-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-июн 2024-йил.
- ↑ 2,0 2,1 Ўзбекистон Қаҳрамонлари. Тошкент, "Адабиёт" нашриёти, 2022 — 45-бет.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |