Анвар Алишерович Раҳимов (1988-йил 20-февралда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи. Локомотив У21 жамоаси бош мураббийи.

Анвар Раҳимов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Анвар Алишерович Раҳимов
Таваллуд санаси 1988-йил 20-феврал (1988-02-20) (38 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Бўйи 178 cм (5 фт 10 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2006 Хоразм 13 (2)
2007—2012 Бунёдкор 16 (1)
2009 →  Олмалиқ 29 (4)
2011 →  Олмалиқ 6 (1)
2013 Пахтакор 0 (0)
2012 →  Андижон 2 (0)
2013 Сўғдиёна 5 (0)
2014 Қўқон 1912
2015—2016 Оқтепа
2016—2017 Сементчи
Бошқарган клублари
2018—2022 Чиғатой (болалар мураббий)
2022—2024 Ўзбекистон У17 (ёрдамчи мураббий)
2024 Ўзбекистон У16
2024 Бунёдкор-2
2025 Бунёдкор У21
2026 Локомотив У21
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Фаолиятини 2006-йилда „Хоразм“ клубида бошлаган. 2007—2012-йилларда Тошкентнинг „Бунёдкор“ клубида ўйнаган. Анвар кейинчалик Пахтакор, Андижон, Сўғдийина, Қўқон 1912 ва Оқтепа жамоаларида ўйнаган[1][2][3]. Анвар 2017-йилги мавсум сўнгида Сементчи жамоаси таркибида фаолиятини якунлаган[4][5].

Мураббийлик фаолияти

2018-йилги мавсумда Чиғатой клубида болалар мураббий сифатида фаолиятини бошлаган. 2022-йилги мавсумда Ўзбекистон У15 терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида қабул қилинган. 2023-йилда Ўзбекистон терма жамоаси билан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидан жаҳон чемпионатида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган[6]. 2024-йил қисқа муддат Ўзбекистон У16 жамоасига устозлик қилган[7]. 2022—2023-йилларда Бунёдкор клубининг У21 жамоасида ёрдамчи мураббийлик қилган. 2024-йилда Бунёдкор-Фарм клуби бош мураббийи бўлган. 2025-йилги мавсумда Бунёдкор клубининг ўринбосарлар таркиби, У21 жамоасига бош мураббий этиб тайинланган[8][9].

2026-йил Тошкентнинг „Локомотив“ клуби билан шартнома имзолаган ва У21 жамоаси мураббийи этиб тайинланган[10].

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ „Анвар Раҳимов "Машал"да“ (2014-йил 13-январ).
  2. ↑ „Анвар Раҳимов: “Олий лигада ҳам мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”“ (2014-йил 29-декабр).
  3. ↑ „Анвар Раҳимов “Оқ-тепа” йиғинига қўшилди“ (2015-йил 23-феврал).
  4. ↑ „Анвар Раҳимов: "Футбол ҳамма жойда бир хил, фақат мақсадлар ҳар хил бўлади"“ (2017-йил 27-октябр).
  5. ↑ „Анвар Раҳимов ҳозир қаэрда?“ (2021-йил 21-сентябр).
  6. ↑ „Ўзбекистон У-17 мураббийи Анвар Раҳимов: "Бу фақат бизнинг эмас, бутун Ўзбекистоннинг ғалабаси"“ (2023-йил 22-ноябр).
  7. ↑ „Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини Тожикистонга Анвар Раҳимов олиб боради“ (2024-йил 10-август).
  8. ↑ „Бунёдкорнинг учта жамоасига янги бош мураббийлар тайинланди.“ (2025-йил 13-январ).
  9. ↑ „Мутолаа учун. Суперлига клублари ўринбосарларини кимларга ишониб топширган?“ (2025-йил 8-апрел).
  10. ↑ „"Бунёдкор" ўринбосарлари мураббийи "Локомотив"га ўтди.“ (2026-йил 1-январ).

Ҳаволалар