Anvar Ridvon
Анвар Ридвон (малай. Анwар Ридҳwан)-Малайзия миллий ёзувчиси.1949-йил 5-августда Селангордаги Сабак Бурнамда туғилган .
Ҳаёти
1973-йилда Малая университетини тамомлаган, 1983-йилда магистр, 1998-йилда эса шу университетда докторлик даражасини олган. 1986-йилда Аёва университетида (АҚШ) Халқаро Ёзув дастурида таҳсил олди. 1997-2000-йилларда 2001-2005-йилларда Токиодаги хорижий тиллар университетида малай тилидан дарс берган. Малайзия тили ва адабиёти кенгашида бош директор ўринбосари лавозимида ишлаган. Ҳозирда Бадиий ва миллий мерос академияси адабиёт факултети декани лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Асарлари
Кўплаб роман ва ҳикоялар муаллифи. Айрим асарлар инглиз, араб, венгер, италян, хитой, немис, рус, франсуз тилларига таржима қилинган. Тўртта миллий мукофот ва Жануби-Шарқий Осиё адабий мукофоти (2002) лауреати. „Огонсото ороллари бор эди ва йўқ эди“ ҳикояси (русча таржимаси, 2006-йилда нашр этилган) 2003-йилда АСЕАН халқаро ҳакамлар ҳай’ати томонидан Мастра мукофоти билан тақдирланган. 2009-йилда у Миллий ёзувчи унвонига сазовор бўлиб, Малайзияда адабиёт соҳасида ушбу энг юқори унвонни олган ўнинчи ёзувчи бўлди. Ёзувчининг асарлари саҳналаштирилган ва телефилмларда гавдалантирилган. Унинг „Санъаткорнинг сўнгги куни“ номли асари учун филм 2013- йилда режиссёр Сабри Юнус томонидан суартга олинган.
Анвар Ридвон Малайзияда нашр этилган қатор луғатлар, жумладан, русча-малайча ва малайча-русча луғатлар тузиш кенгашларида илмий маслаҳатчи сифатида ҳам ишлаган.
Асосий ишлари
- Ҳари-ҳари Теракҳир Сеоранг Сениман (Рассомнинг сўнгги кунлари) (1979)
- Арус (оқим) (1985)
- Пержаланан Теракҳир (Сўнгги саёҳат) (1971)
- Дуниа адалаҳ Себуаҳ Апартмен (Дунё фақат битта квартира) (1973)
- Сесуда Перанг (Урушдан кейин) (1976)
- Дари Киэв ке Москова (Киевдан Москвага) (1992)
- Наратиф Огоншото (Огонсото ороллари бор эди ва йўқ эди) (2001)
- Пенеберанг Семпадан (Чегараларни кесиб ўтиш) (2012)
- Wажаҳ Тимур Лидаҳ Барат (Шарқ юзи. Ғарб тили) (2012)
Манбалар
Ҳаволалар
Анвар Ридвон миллий малай ёзувчиси сифатида глабал ҳаётнинг миллий ғоячиси