Анвар Аҳрорович Саидаҳмедов (1912-йил 15-июн Тошкент — 1983) — педиатр-физиатр. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), тиббиёт фанлари доктори (1960), профессор (1961). Тошкент тиббиёт академиясини тугатган (1935). Бекобод касалхонасида бош врач (1936—1941), уруш қатнашчиси (1941—1942), Республика руҳий касалликлар касалхонасида бош врач (1944—1946), Тошкент тиббиёт академияси болалар клиникасида ординатор (1946—1950), ассистент (1950—1951). Сил илмий тадқиқот институтида болалар сил касаллиги бўлими бошлиғи (1952—1960), Тошкент врачлар малакасини ошириш институти болалар сил касаллиги кафедраси мудири (1961 — 1981), консултант (1981—1983). Илмий ишлари Ўзбекистон шароитида болалардаги сил касаллигини аниқлаш, унинг клиникаси, олдини олиш ва даволашга оид.

Манбалар

  • Болаларни сил касаллигидан сақлаш чоралари, Т., 1962; Мия сили ва унинг олдини олиш, Т., 1968.