Анвар Собиров (1976-йил 24-июл, Хоразм, ЎзССР) — ўзбек актёри ва хонандаси.

Анвар Собиров
Файл:Анвар Собиров.жпг
Таваллуди Собиров Анвар Каримович
1976-йил 24-июл (1976-07-24) (50 ёш)
Жанрлар Поп
Касби Актёр, хонанда
Фаолият йиллари 2002-йилдан ҳозиргача
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi ЎзССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон

Ҳаёти

Анвар Собиров 1976-йил 24-июлда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида санъаткорлар оиласида таваллуд топган. Ота-онаси асли хивалик бўлган[1]. Унинг акалари Мурод Собиров[2] ва хонанда Оғабек Собиров[3].

Дастлаб, „Комилжон Отаниёзов“ номидаги 1-сон болалар мусиқа мактабида доира чолғусини ўрганади. 7-ёшидан бошлаб эса тўйларда доира ижро қилади[1]. 1995–1999-йилларда „Матюсуф Харратов“ номидаги Урганч мусиқа билим юртида анъанавий хонандалик йўналишида[4], 2007–2011-йилларда „Абдулла Қодирий“ номидаги Тошкент давлат маданият институтининг (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти) ижтимоий маданий фаолият йўналишида таҳсил олган[5][6]. Талабалик даврида доира чолғуси билан ҳамнафас бўлиб, устозлари билан қўшиқлар ҳам куйлаган[7]. 2024-йилдан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг маҳаллаларда ма’навий-ма’рифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда[5].

Хонандалик фаолияти

Анвар Собиров 2002-йилда илк марта эстрада йўналишида „Воҳа-воҳа“ номли қўшиқ ижро этган ва бу қўшиқ машҳурликка эришган. Илк консертини эса 2005-йил Истиқлол санъат саройида берган. Бундан кейин 2011-йилда Истиқлол санъат саройида “Кўзимга тўтиё Ватан тупроғи“ номли[7], 2014-йилда „Айёминг муборак элим“ номли консертлар қўйган[8].

2015-йилда Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси Анвар Собировни „ма’навият тарғиботи борасидаги дарсларга қатнашмаганлиги учун“ лицензиясини бекор қилган[9][10]. Лекин шу йилнинг якунида лицензиясини қайтариб олган[11][12].

Ижро этган қўшиқлари
Номи Шоир Бастакор Йил Изоҳ Манба
Воҳа-воҳа 2002
Роталла
Сени севдим
Хайр
Муҳаббат
Алам қиларкан Тоҳир Муҳаммад Жасур Жавҳаназаров 2015 [13]
Жийда гули 2010 „Жийда гули“ филмига соундтраcк
Хайр ёрим 2005 „Бегона баҳор“ филмига соундтраcк
Шуба 2019 [14]

Актёрлик фаолияти

Анвар Собиров биринчи марта 2005-йилда режиссёр Иброҳим Расулов томонидан „Бегона баҳор“ номли филмда суратга тушган. Унинг филмдаги ҳамкори актриса Наргиза Абдуллаева бўлган[15].

Суратга тушган филмлар рўйхати
Номи Рол Режиссёр Йил Манба
Оппоқ орзулар Иброҳим Расулов 2018 [16]
Жийда гули Мурод Иброҳим Расулов 2010 [7][17]
Бегона баҳор Иброҳим Расулов 2005 [7][18][19]
Қаердасан Оймомо? Тоживой Исроилов [7]
Қиш эртаги Дилмурод Мирхидоев [7]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Чотки Тв (2021-05-05), Итга хам керак эмас, Жаҳонгир Отажонов иши, уни азоблама бировни қизи, ЛГБТларни отардим, интервю, қаралди: 2024-06-14
  2. ↑ Хабар.уз. „Жудолик! Анвар Собировнинг акаси вафот этди“ (6-январ 2018-йил). Қаралди: 14-июн 2024-йил.
  3. ↑ Дарё.уз. „Хонанда Оғабек Собиров тўнғич қизини узатди (фото)“ (10-ноябр 2016-йил). Қаралди: 14-июн 2024-йил.
  4. ↑ Сайёд (2018-04-01), Анвар Собиров ГАСТАРБАЙТЕР ва ХАҚОРОТга жавоб берди!, қаралди: 2024-06-15
  5. ↑ 5,0 5,1 Акобир Сайидов. „Анвар Собиров расмий лавозимга тайинланди“. Қалампир.уз (4-апрел 2024-йил). Қаралди: 14-июн 2024-йил.
  6. ↑ ҳттпс://www.кино-театр.ру/кино/аcтер/стар/385601/био/
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 7,5 ҳттп://муз.уз/cонтент/хонандалар/анвар-собиров.ҳтмл
  8. ↑ Моҳичеҳра Эшмирзаева. „Анвар Собиров: “Жонли ижро фоногараммадан қиммат туради”“. Даракчи.уз (18-март 2014-йил). 2024-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июн 2024-йил.
  9. ↑ Кун.уз. „«Ўзбекнаво» Тамила, Анвар Собиров ва Ягонанинг лицензиясини тўхтатди“ (2-июл 2015-йил). Қаралди: 14-июн 2024-йил.
  10. ↑ Дарё.уз. „“Ўзбекнаво” Лола ва бошқа хонандаларнинг лицензияси тўхтатилиши юзасидан батафсил изоҳ берди“ (15-июл 2015-йил). Қаралди: 14-июн 2024-йил.
  11. ↑ Кун.уз. „Лисензиясидан маҳрум қилинган Анвар Собиров Самарқанд вилоятида ўз “айбини” ювади“ (3-октябр 2015-йил). Қаралди: 14-июн 2024-йил.
  12. ↑ Дарё.уз. „Хонанда Анвар Собиров лицензиясини қайтариб олди“ (2-ноябр 2015-йил). Қаралди: 14-июн 2024-йил.
  13. ↑ Даракчи.уз. „Анвар Собировдан тез кунда “Алам қиларкан” таронасини қарши олинг“ (6-апрел 2015-йил). 2024-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июн 2024-йил.
  14. ↑ РизаНоваУЗ (2019-02-19), Анвар Собиров - Шуба | Анвар Собиров - Шуба, қаралди: 2024-06-15
  15. ↑ интервюТВ (2018-01-22), Анвар Собиров ва Наргиза Абдуллаева йиғлаб суҳбатлашди 50/50, қаралди: 2024-06-14
  16. ↑ Дарё.уз. „Алсгеймер касаллиги ҳақидаги “Оппоқ орзулар” филмининг премераси қачон ўтиши ма’лум бўлди“ (9-март 2018-йил). Қаралди: 14-июн 2024-йил.
  17. ↑ Дарё.уз. „Анвар Собиров: “Жийда гули” филмидан сўнг кўчада юролмай қолгандим (видео)“ (29-март 2018-йил). Қаралди: 14-июн 2024-йил.
  18. ↑ Дарё.уз. „Анвар Собиров экранларга чиқмаган “Бегона баҳор” ва Наргиза Абдуллаевани қўлини ушлаб кечирим сўрагани ҳақида гапирди“ (5-июл 2019-йил). Қаралди: 14-июн 2024-йил.
  19. ↑ Кинопоиск. „Чужая весна (2005)“ (русча). Қаралди: 14-июн 2024-йил.