Anvar Solihboyev
Анвар Саидович Солиҳбоев — ўзбек дипломати, ҳарбий. 2004-2005-йилларда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси[1].
| Анвар Саидович Солиҳбоев | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2004-йил 23-апрелдан – 2005-йил 12-декабргача | |
| Ҳукумат бошлиғи | Шавкат Мирзиёев |
| Президент | Ислом Каримов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1950-йил 26-октябр Самарқанд |
| Мукофотлари |
|
| Қўшин тури | махсус хизмат |
| Унвони | Генерал-лейтенант |
Биография
1950-йил 26-октабрда Самарқанд шаҳрида туғилган.
1973-йилда Самарқанд давлат университетининг тарих ва ижтимоий фанлар факултетини тамомлаган.
1973-1991 — ЎзССР давлат хавфсизлиги идораларида турли лавозимларда хизмат.
1991-1994 — Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати бўлим бошлиғи.
1994-2004 — Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари.
2004-йил 23-апрелдан 2005-йил 12-декабргача — Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси.
2005-йил 12-ноябрдан 2011-йил июнгача — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи.
2011-йилдан нафақада.
2023-йилдан буён Марказий Осиё халқаро институтининг етакчи илмий ходими[2].
Оиласи
Уйланган, икки нафар фарзанди бор.
Укаси — Солиҳбоев Умар Саидович, Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси маслаҳатчиси.
Синглиси Солиҳбоева Умида Саидовна — Ўзбекистондаги энг йирик ижтимоий дорихоналар тармоғи — „Дори Дармон“ аксиядорлик жамияти бошқаруви раиси[3][4].
Манбалар
- ↑ „Министерство иностранных дел Республики Узбекистан“. 2023-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-январ.
- ↑ „Посольство Республики Узбекистан в Республике Таджикистан“. тажикистан.мфа.уз. Қаралди: 2025-йил 10-ноябр.
- ↑ „Исмат Хушев: Махсус хизмат салтанатининг фармацевтика синдикати“.
- ↑ „Назначен и.о. председателя правления АК «Дори-Дармон»“. 2023-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-январ.

