Anvariy
Авҳадиддин Анварий (тўлиқ исми: Анварий Авҳадиддин Али ибн Муҳаммад ибн Исъҳоқ Анварий Абивардий; 1105-йил, Абивард – 1187-йил, Балх) – форс-тожик шоири.
Ҳаёти
Тус мадрасасида таҳсил олиб, ўз даврининг асосий фанлари, жумладан, нужум, ҳандаса, риёзиёт, мусиқа, ҳикмат, тиб ва фалсафани чуқур ўзлаштирган. Мадрасадалигидаёқ Ховарий тахаллуси билан шеърлар ёзган. Йигирма ёшида Султон Санжарга бағишланган қасидаси билан унинг эътирофига сазовор бўлиб, Амир Муиззий раҳбарлигидаги сарой шоирлари сафидан жой олади. Султон Санжар тахтдан кетгандан сўнг саройни тарк этиб, аввал Марвдан Нишопурга, кейин Балхга боради ва шу ерда вафот этади.
Ижоди
Анварийдан қолган адабий мерос 15 минг байтга яқин бўлиб, 250 қасида, 337 ғазал, 557 қитъа, 472 рубоий ва бошқа шеърлардан иборат. У Абулфараж Рунийга эргашиб, ироқий услубни янада ривожлантирган.
Алишер Навоий уни “Маҳбуб ул-қулуб”да “назмида мажоз тариқи адоси ғолиб” шоирлар гуруҳига киритади. “Хамса” ниҳоясида сўз санъаткорларининг устози қаторида ҳурмат билан тилга олади. “Муҳокамат ул-луғатайн”да Ҳирот фозиллари ўртасида Анварий шеърлари юзасидан бўлган баҳсга ечим топиб берганини айтади[1][2][3].
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Анварийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |