Анваржон Ҳожимирзаев (русча: Анвар Ходжимирзаев; 21-октябр 1994-йил, Наманган вилояти) – Ўзбекистонлик футболчи, „Динамо“ жамоасида ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди. Ҳозирда Динамо жамоасини сардори ҳисобланади.

Анваржон Ҳожимирзаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Анваржон Муҳаммаджон ўғли Ҳожимирзаев
Таваллуд санаси 1994-йил 21-октябр (1994-10-21) (32 ёш)
Таваллуд жойи Косонсой, Ўзбекистон
Бўйи 178 м (584 фт 0 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Динамо Самарқанд
Рақами 10
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2016 Косонсой
2016—2017 Хотира-79
2017—2019 Истиқлол Фарғона (19)
2020 Навбаҳор 0 (0)
2020 Нефтчи 14 (0)
2021—2023 Қўқон 1912 47 (19)
2024— Динамо Самарқанд 65 (28)
Миллий терма жамоа
2025 Ўзбекистон 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 31-июл учун)

Футболчилик фаолияти

Анваржон Ҳожимирзаев катта футболдаги футболчилик фаолияти Наманган футбол мактабида бошлаган. 2020-йилги мавсум олдидан Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси сафига ўтган[1]. 2020-йилги мавсум иккинчи давраси олдидан „Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имзолаган.

2021-йилги мавсумда „Нефтчи“ жамоасидан „Қўқон 1912“ жамоаси сафига ўтган[2][3][4]. 2023-йилги мавсумда „Қўқон 1912“ жамоаси таркибида Ўзбекистон Про лигасида 16 та гол билан мавсум тўпурарига айланди[5]. 2024-йил январ ойида Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси билан шартнома имзолаган[6][7][8].

Анваржон Ҳожимирзаев Ўзбекистон Суперлигасининг 2024-йилги мавсумида „Динамо“ сафида ажойиб сермаҳсул ўйин кўрсатди. Анваржон 2024-йилги мавсумда Суперлига ва Кубог ўйинларида жами 27 ўйида майдонга тушиб, жамоадоши, асли ганалик бўлган Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзоси Жоэл Кожо билан бир хил натижа кўрсатиб 10 та голга муаллифлик қилган ва жамоасининг тўпурарига айланган. Анваржон Ҳожимирзаев 2024 – йил Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиси бўлишга да’вогарлар рўйхатига кирди[9].

Ҳожимирзаев 2024-йилги Суперлига якунлари бўйича УзПФЛ томонидан „Йил кашфиёти“ совринини қўлга киритади[10][11] ва Ўзбекистон Суперлигасининг „Йил рамзий жамоаси“га киради[12]. Мавсум якунлангач Анваржон Ҳожимирзаев „Динамо“ жамоси билан 2025-йил якунига қадар шартнома имзолаган[13][14][15].

Ютуқлар

Истиқлол
Нефтчи
Қўқон 1912

Шахсий

Манбалар

  1. ↑ „Суперлига-2020 жамоалари заявкаси“. 2023-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-октябр.
  2. ↑ „Собиржонов ва Хожимирзаев "Қўқон-1912"да“. 2025-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-октябр.
  3. ↑ „Про лига 1-давра рамзий жамоаси: Зотеевдан Абрамовгача“. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Янги мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси шарафини қайси футболчилар ҳимоя қиладилар?“. 2022-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-октябр.
  5. ↑ „Про лига. 2023 йилги мавсум тўпурари ким бўлди?“ (2023-йил 25-октябр).
  6. ↑ „"Про лига-2023" тўпурари "Динамо"га ўтди“ (2023-йил 7-январ).
  7. ↑ „Расман: Анвар Ҳожимирзаев – «Динамо» футболчиси“ (2024-йил 8-январ).
  8. ↑ „Расман: Про лига тўпурари "Динамо"га ўтди“ (2023-йил 8-январ).
  9. ↑ „Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиси бўлишга да’вогарлар э’лон қилинди. Рўйхатда Аббосбек Файзуллаев, Шомуродов, Ҳусанов, Машарипов бор“. Дарё. «Симпле Нетwоркинг Солутионс» МЧЖ. Қаралди: 14-декабр 2024-йил.
  10. ↑ „Суперлига-2024: «Динамо» футболчиси Анваржон Ҳожимирзаев "Йил кашфиёти" совринини қўлга киритди“. Зарнеwс.уз. АcтивеМедиа Солутионс. Қаралди: 14-декабр 2024-йил.
  11. ↑ „Суперлига кашфиёти – Анваржон Ҳожимирзаев“. ПФЛ.УЗ. ПФЛ.УЗ. Қаралди: 14-декабр 2024-йил.
  12. ↑ „Суперлига-2024 рамзий жамоа э’лон қилинди (+видео)“. СТАДИОН.УЗ. «ОСИЙО КАБЕЛ» МCҲЖ.. Қаралди: 14-декабр 2024-йил.
  13. ↑ „«Динамо» етакчиси билан шартномани узайтирди“. CҲАМПИОНАТ.асиа. CҲАМПИОНАТ.асиа. Қаралди: 14-декабр 2024-йил.
  14. ↑ „«Молиявий тарафи эмас, маза қилиб футбол ўйнашим муҳим». Ҳожимирзаев йил кашфиёти деб топилгани ва «Динамо»да қолиши сабаби ҳақида“. Трибуна.уз. «WЕБ ЭХПЕРТ» МЧЖ. Қаралди: 14-декабр 2024-йил.[сайт ишламайди]
  15. ↑ „«Динамо» Анваржон Ҳожимирзаев билан келишувни узайтирди“. Трибуна.уз. «WЕБ ЭХПЕРТ» МЧЖ. Қаралди: 14-декабр 2024-йил.[сайт ишламайди]

Ҳаволалар