Анна Александровна Покровская (1999-йил 15-декабр, Волгоград) – Аня Покров номи билан танилган, россиялик видеоблогер (тиктокер, ёутубер)[1][2] ва хонанда. ТикТок Дреам Теам Ҳоусенинг биринчи таркиби аъзоси (2020-йил март ойидан бери)[2][3]. 2020-йил октябр ойида Форбес Руссиа уни энг кўп ҳақ тўланадиган ТикТокерлар рўйхатида 9-ўринга қўйган[2]. Интернетда Антигрустин[2] ва Авокадо[2] тахаллусидан ҳам фойдаланади.

Аня Покров
Шахсий маълумот
Туғилиши Анна Александровна Покровская
1999-йил 15-декабр (1999-12-15) (26 ёш)
Миллати рус
Касби хонанда, тиктокер, ёутубер

Биографияси

1999-йил 15-декабрда Волгоградда[2] туғилган[1]. Анянинг онаси Волгограддаги „Каустик“ кимё заводида, отаси эса Лукойл нефтни қайта ишлаш заводида ишлаган[1]. Аня 4 ёшида бўлганида ота-онаси ажрашишди. Аня онаси[1] билан бир хонали квартирада қолди. Аня мусиқа мактабида ўқиган, дўмбира синфини тамомлаган. Бундан ташқари, болалигидан рақсга тушишни яхши кўрган ва шу билан шуғулланган[2]. Оилада пул кам бўлганлиги сабабли, ўсмирлик даврида Аня ўзи варақалар тарқатиб, кичик кафеларда официант бўлиб, ярим кунлик иш билан пул ишлашни бошлади[1]. Ўрта мактабни тугатгач, Волгоград давлат санъат ва маданият институтига „театр томошалари ва байрамлар режиссёри“ мутахассислиги бўйича ўқишга киради[1][2]. 2020-йил март ойидан бери Аня Москвадаги Тиктокерлар Дреам Теам Ҳоуседа истиқомат қилади[3]. У ерга таклиф қилинган пайтда Аня ҳали ҳам Волгоградда яшарди, шунинг учун дарҳол кўчиб ўтишга қарор қилмайди[1]. Ўша йилнинг май ойида ўзининг мусиқий карерасини бошланади, „Не игра в Симс“ дебют синглини чиқаради[1]. Ушбу қўшиқ учун олинган видеоклипда Анянинг тиктокер дўстлари Даня Милохин, Артур Бабич[1] ва бошқалар қатнашган. Артур Бабич билан тандемда Американинг „Тотал Блаcкоут“ телекўрсатувининг русча шаклида рол ўйнади. Кўрсатув СТСда 13-сентябр, якшанба куни бошланган. Улар ўша куни кўрсатилган биринчи эпизодда иштирок этишди ва ғалаба қозонишди. 2020-йил 21-сентябрда Аня ўзининг иккинчи сингли „Парен из села“ни чиқарди[1]. Анянинг сўзларига кўра, қўшиқ атайлаб ғайриоддий услубда яратилган, стилистик жиҳатдан уни замонавий шансон деб аташ мумкин[1]. 2020-йил 10-декабрда Миа Бойка билан дуэтда „Снежинка“ янги йил қўшиғини чиқаради. 2021-йил январ ойида собиқ севгилисига бағишлаган „Последний предател“ қўшиғини чиқарди[4]. 2021-йил 3-июнда „Ти свободен“ қўшиғини, 14-июнда эса Асия билан бирга ёзилган „Любов с картинки“ қўшиғини чиқарди. 2021-йил ноябр ойида ТНТ Мусиc мусиқа канали Аня Покров[5] бошчилигидаги „Светответ“ номли шоуни бошлайди. 2022-йил феврал ойида ТНТ каналидаги „Африкадаги юлдузлар“ шоусининг иккинчи мавсумида иштирок этди ва у ерда учинчи ўринни эгаллади[6]. 2022-йилда АҚШда яшаган. 2023-йилда Россияга қайтиб келди.

Канали мавзулари

ТикТок учун ҳазил-мутойиба, рақслар ва қўшиқлар суратга олади[2]. 2020-йил май ойида Аня блогерлар оламидаги янгиликларга бағишланган ЁуТубе каналини ишга туширди[2].

Рейтинги

  • Форбес маълумотларига кўра, энг кўп маош олувчи тиктокерлар орасида 9-ўрин[2];
  • 2020-йилда Россияда энг тез ривожланаётган Инстаграм блогерларининг 20 талиги – 3-ўрин[7];
  • ТикТокнинг энг яхши 5 та қўшиқчи юлдузи – 3-ўринни[8] эгаллаган

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 „Аня Покров: фото, биография, фильмография, новости“. Вокруг ТВ. 2021-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  2. ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 „Миллионы 20-летних: рейтинг самых высокооплачиваемых тиктокеров“. Форбес (2020-йил 12-октябр). 2021-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Что такое Дреам Теам Ҳоусе, дом, где живут только тиктокеры“. Афиша Даилй (2020-йил 31-март). 2021-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
  4. ↑ „«Последний предатель»: Аня Покров посвятила песню бывшему“. ТНТ МУСИC (2021-йил 25-январ). 2021-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-январ.
  5. ↑ „ТНТ МУСИC запускает шоу ЦВЕТОТВЕТ с Аней Покров!“ (ру). ТНТ Мусиc (2021-йил 26-ноябр). 2022-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-феврал.
  6. ↑ „Победителем второго сезона шоу «Звезды в Африке» стал комик Олег Верещагин“. ТНТ (2022-йил 30-май). 2022-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-май.
  7. ↑ Андрей Калашник. „Топ-20 быстрорастущих Инстаграм блогеров России в 2020 году“ (ру). ВC.ру (2020-йил 17-декабр). 2021-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-январ.
  8. ↑ „Самые яркие звезды ТикТок: песни, видео, интересные факты о тиктокерах“. Комсомольская правда. 2021-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-январ.