Anzud

Анзуд - месопотамияликларда инсонлар ва ма’будлар ўртасида воситачилик қилган илоҳий қуш тимсоли, у ўлим ва ҳаёт ўртасидаги абадий курашни ифодалаган. У Анзу, Зу, Имдугуд, Им-Дугуд, “бўрон-шамол” ма’носини англатган. Мифга кўра, Анзуд барча илоҳлардан устун бўлиш, қудратли кучга эришиш мақсадида Энлилдан тақдирлар битилган ёзувларни ўғирлайди. Ма’будлар онаси Дингирмах унга қарши Нинуртани юборади ва Анзуд қуш-ёйдан ҳалок бўлади. Тошга ўйилган ашёларда унинг кўпинча икки ҳайвонга (кийик, шер) чангал солган ҳолати тасвирланган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 37.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |