Анзур Ҳусанович Исмоилов (1985-йили 21-апрелда Тошкент шаҳрида туғилган) – ўзбекистонлик футболчи, ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячиси позицияларида ўйнайди. Ҳозир Ўзбекистоннинг „Локомотив“ футбол клубида ўйнайди.

Анзур Исмоилов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Анзур Ҳусанович Исмоилов
Таваллуд санаси 1985-йил 21-апрел (1985-04-21) (41 ёш)
Таваллуд жойи Самарқанд, Ўзбекистон ССР
Бўйи 1.90 м (6 фт 3 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Локомотив
Рақами 5
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2000—2001 Солиқчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2001—2002 Динамо 5 (0)
2002—2003 Трактор 12 (1)
2003—2009 Пахтакор 78 (5)
2006 →  Динамо 18 (3)
2010 Бунёдкор 25 (2)
2011—2018 Чангчун Ятаи ФC 193 (14)
2018—2019 Локомотив 41 (5)
2020—2021 Пахтакор 46 (0)
2022—2023 ОКМК 43 (2)
2024— Локомотив 40 (4)
Миллий терма жамоа
2007—2021 Ўзбекистон 105 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 11-декабр учун)

2007—2021-йилллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлган.

Жамоалардаги фаолияти

Профессионал футболдаги карерасини 2001-йили Динамо Самарқанд футбол клубида бошлаган[1], 2002 ва 2003-йиллари Тошкентнинг „Трактор“ клубида ўйнаган. 2003-йилдан 2009-йилгача Пахтакор шарафини ҳимоя қилган бўлса[2], 2010-йилда „Бунёдкор ПФК“ клубида 25 ўйинда қатнашиб 2та голга муаллифлик қилди[3].

2011-йилнинг 17-февралидан бошлаб Хитойнинг Чангчун Ятаи ФC клубига ўтди ва ҳозиргача ўша клуб шарафини ҳимоя қилиб кемоқда[4][5]. Хитой чемпионатларида 8 йил давомида ҳаракат қилди[6][7][8]. 2018-йилги мавсумда Тошкентниг „Локомотив“ жамоаси таклифи туфайли ватанига қайтди ва термирйўлчилар билан шартнома имзолади[9]. Икки йил давомида „термирйўлчилар“ сафида ҳаракат қилган Анзур 2020-йилги мавсумда собиқ жамоаси, Тошкентнинг бошқа бир клуби „Пахтакор“ жамоаси билан шартнома имзолади.[10] „Шерлар“ сафида 2 мавсум давомида ҳаракат қилиб Ўзбекистон чемпиони, Кубок ва Суперкубок соҳиубига айланди. 2022-йилги мавсумдан Олмалиқнинг „ОКМК“ жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда[11]. 2024-йилда собиқ жамоаси, Тошкентнинг „Локомотив“ жамоасига қайтди ва бир йиллик шартнома имзолаган.

Терма жамоадаги фаолияти

Терма жамоадаги илк дебют учрашувини 2007-йили 2-июлда Ироқ терма жамоасига қарши кечган учрашувда ўтказган, ўшанда ўйиннинг 70-дақиқасида Анзур жамоадоши Алексей Николаев билан алмаштирилган эди[12].

2013-йилнинг 10-сентябрида 2014-йилги жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларининг 5-роунди иккинчи жавоб учрашувида Иордания терма жамоасига қарши кечган ўйиннинг бошида гол уриб қаҳрамонга айланган эди, аммо ўйиннинг охирида пеналтилар сериясида гол уролмай, терма жамоанинг жаҳон чемпионати саралашдаги одимини тўхтатган эди[13].

2007-йилги Осиё кубогида иштирок этиб терма жамоа сафида битта учрашувда майдонга тушган, 2011-йилги Осиё кубогида 5та ўйинда майдонга тушиб ярим финал иштирокчиси бўлган бўлса, 2015-йилги Осиё кубогида 4 та учрашувда майдонга тушиб терма жамоа шарафини ҳимоя қилган. Жами терма жамоа сафида 101 та ўйин ўтказиб рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол қилган[14]. 2019-йилда терма жамоадаги фаолиятига якун ясади[15].

Миллий терма жамоа учун голлар

Гол ва натижалар рўйхатида биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг голлари қайд этилган[16].
№ Сана Стадион Рақиб Ҳисоб Натижа Cомпетитион
1. 2013-йил 10-сентябр Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Иордания 1-0 1-1 2014-йилги жаҳон чемпионати саралаши
2. 2015-йил 16-июн Ким Ил-сунг стадиони, Пхенян, Шимолий Корея  Шимолий Корея 1-4 2-4 2018-йилги жаҳон чемпионати саралаши
3. 2016-йил 24-март Бунёдкор стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Филиппин 1-0[17] 1-0[18] 2018-йилги жаҳон чемпионати саралаши

Допинг назорати

2009-йил октябр ойида Исмоилов 2009-йил 17-июнда ўйиндан кейинги допинг назоратида тетраҳидроканнабинол (наша) моддаси мавжудлиги учун уч ойга дисквалификация қилинди[19].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Фотомақола. Анзур Исмоилов "ДИНАМО"да!“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  2. ↑ „Анзур Исмаилов“. фоотбаллзз.cо.ук. 2019-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-август.
  3. ↑ Исмаилов Ҳусанович/2006_2007/фича/136/дефаулт/32496 „Анзур Исмаилов Ҳусанович“. зерозеро.пт. Қаралди: 11-апрел 2010.[сайт ишламайди]
  4. ↑ „亚泰新赛季外援全完成签约 巴西中轴线打造完毕“ (хитойча). ҳттп://спорц.соҳу.cом/.
  5. ↑ „Хитой. 22-тур. Анзур Исмоилов гол урди, аммо жамоаси мағлуб бўлди“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  6. ↑ „Анзур Исмоилов "Чанчун Ятаи" билан шартномани 2 йилга узайтирди“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  7. ↑ „зҳ:亚泰新赛季外援全完成签约 巴西中轴线打造完毕“ (зҳ). спорц.соҳу.cом (2011-йил 15-феврал). Қаралди: 2014-йил 15-август.
  8. ↑ „Анзур Исмоилов "Чанчун Ятай"ни тарк этди“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  9. ↑ „Анзур Исмоилов "Локомотив"га ўтди + ФОТО“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  10. ↑ „Расман: Анзур Исмоилов "Пахтакор" футболчиси“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  11. ↑ „Расмий хабар: Анзур Исмоилов — АГМК футболчиси!“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  12. ↑ Мамруд, Роберто „Анзур Исмаилов - Интернатионал Аппареанcес [сиc]“. РСССФ.cом (2019-йил 28-август). Қаралди: 2019-йил 5-сентябр.
  13. ↑ Матч репорт, 9-июл 2014-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 5-март 2015-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  14. ↑ „Матч репорт“. ФИФА (2013-йил 10-сентябр). 2013-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-август.
  15. ↑ „Анзур Исмоилов терма жамоадаги фаолиятини якунлади“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  16. ↑ „Исмаилов, Анзур“. Натионал Фоотбалл Теамс. Қаралди: 2017-йил 30-январ.
  17. ↑ „Тарихда бугун: Анзурнинг голи терма жамоамизга ғалаба ва ЖЧ-2018 саралаши 3-босқич йўлланмасини тақдим этган. ФОТОМАҚОЛА“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  18. ↑ „Ўзбекистон миллий терма жамоасида гол урган энг ёши катта футболчилар билан танишинг“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  19. ↑ Анзур Исмаилов фоунд гуилтй оф анти-допинг руле виолатион, фифа.cом, 2 Оcтобер 2009
  20. ↑ „Анзур Исмоилов терма жамоа сафида 100-учрашувини ўтказди“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.

Ҳаволалар