Аорслар – сармат қабилаларининг йирик иттифоқи. Аорслар ҳақида маълумотлар Страбон, Птолемей, Плиний ва Тацит асарларида учрайди. Хитой йилномаларида Аорслар янсай номи билан келтирилган. Аорслар дастлаб Орол ёки Каспий денгизининг шимолийда яшаган. Милоддан аввалги ИИ асрда Каспий денгизининг шимолий билан Дон дарёси оралигига ва Кавказ тоғлари томонга тарқалган. Аорслар жангари кўчманчи чорвадорлар бўлиб, Кавказ, Боспор давлати, Туркистон халқлари ўртасидаги савдо ишларида, Боспор давлатидаги тахт учун ўзаро урушларда фаол қатнашган. ИИ асрда аланлар бошчилигидаги йирик сармат қабилалари иттифоқига қўшилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил