Aorta anevrizmasi
Аорта аневризмаси аорта қон томирининг нормал ўлчамидан 1,5 мартадан ортиқ кенгайиши (дилотацияси) ҳисобланади.[1] Аневризмалар одатда ёрилгунгача ҳеч қандай клиник белгилар бермайди.[2] Баъзан қон айланиш бузлиши ҳисобидан қорин, бел ёки оёқ соҳаларида оғриқ сезилиши мумкин.[3] АА учраш эҳтимоллиги 2 дан 12% гача бўлиб, 65 ёшдан ошган эркакларнинг тахминан 8% ида учрайди.[4] ААА билан боғлиқ ўлим даражаси Қўшма Штатларда йилига тахминан 15000 ва Буюк Британия ҳамда Ирландияда йилига 6000 дан 8000 гача. 2001 ва 2006-йиллар оралиғида Америка Қўшма Штатларида тахминан 230000 беморда ААА сабабли жарроҳлик амалиёти амалга оширилди. Этиология яъни касаллик келиб чиқиш сабаби ҳалигача муаммолигича қолмоқда, шу сабабли бу борада доимий тадқиқотлар олиб бориляпти. Ҳозиргача аниқланган сабабларга жароҳатлар, инфекция ва яллиғланиш касалликлари киради. Хавф омилларига эса тамаки чекиш, кекса ёш, дислипидемия, гипертензия ва коронар артерия касалликлари киради. Касалликнинг патофизиологияси: яллиғланиш "каскад"ини бошлаб берадиган бошланғич омил протеазалар ҳисобланиб, протеазалар ҳужайрадан ташқари матрица оқсилининг парчаланиши якунда артериал инсулт ва артериал томир деворининг заифлашишига олиб келади.[5] Аневризмалар кўпинча қорин аортасида жойлашади, аммо кўкрак аортасида ҳам жойлашиши мумкин. Аорта аневризмаси аорта деворининг заифлигидан келиб чиқади ва аорта ёрилиши хавфини оширади. Ёрилиш содир бўлганда, катта миқдордаги ички қон кетиш пайдо бўлади ва кўп ҳолларда ўлим билан якунланади. Касалликнинг профилактикасига чекиш каби хавф омилларини камайтириш орқали эришилади. АААни даволаш очиқ ёки эндоваскуляр жарроҳлик йўли билан амалга оширилади. Аорта аневризмаси 2013-йилда дунё бўйлаб 152 000 га яқин ўлимга олиб келди, 1990-йилда бу кўрсаткич 100 000 тага кўп бўлган эди.[6]
| Аорта аневризмаси | |
|---|---|
|
| |
| А-нормал аорта Б-аорта кўкрак қисми аневризмаси (юрак орқасидаги соҳада) C-аорта қорин қисми аневризмаси | |
| Мутахассислик | Қон томир жарроҳлиги |
| Турлари | Аорта соҳасига кўра |
| Ташхис усуллари | Ангиография (Аортаграфия) |
Классификацияси
Аорта аневризмалари аортада жойлашишига қараб таснифланади.
- Аорта илдизи аневризмаси ёки Валсалва синусининг аневризмаси.
- Кўкрак қафаси ичидаги аортанинг кўкрак қисми аневризмаси: бу ўз навбатида яна кўтарилувчи, аорта ёйи ёки тушувчи аневризмалар сифатида таснифланади.
- Қорин бўшлиғи аорта аневризмаси, "ААА" ёки "учлик А", аорта аневризмасининг энг кенг тарқалган шакли, қорин бўшлиғидаги аорта сегментида аневризма кузатилади. Торакоабдоминал аорта аневризмаларида кенгайган соҳалар ҳам торакал (кўкрак), ҳам қорин қисмида топилади.
- Торакоабдоминал аорта аневризмалари кўкрак ва қорин бўшлиғидаги аортанинг бир қисмини ёки бор узунлиги бўйича кузатилиши мумкин.[7]
Симптомлари
Кўпинча аорта аневризмалари ёрилмагунча симптомлари юзага чиқмайди. Аневризма ҳажми катталашганда, қорин оғриғи ва бел оғриғи каби аломатлар ривожланиши мумкин. Аневризма нерв илдизларини сиқиши ҳисобига оёқ оғриғи кузатилиши мумкин. Аневризмалар юзага келганда даво чоралари амалга оширилмаса, борган сари аневризма катталашиши, девори эса юпқалашиши мумкин. Қон томирдаги оқим ўзгариши ҳисобидан аневризма соҳасида қон лахтаси ҳосил бўлади. Баъзи ҳолатларда бу жараён оғир оқибатларга яъни лахта парчаланиб, қон оқими билан тарқалиши ва эмболияга олиб келиши мумкин.[8] Аневризмаларни физик текширувларда топиш мумкин. Ташхисни тасдиқлаш ва аневризманинг анатомик даражасини аниқлаш учун инструментал текширувлар амалга оширилади. Аорта ёйи аневризмаси кузатилган беморларда бўғиқ овоз юзага келади (ҳиқилдоқ мушакларини иннервация қилувчи нервус ларингеус реccуренснинг аорта аневризмаси томонидан босилиб қолиши ҳисобига юзага келади).
Абдоминал аневризма
Аортанинг қорин қисми аневризмаси (ААА) кўкрак қафаси қисми аневризмасига қараганда тез-тез учрайди. Бунинг сабабларидан бири, аорта деворида мавжуд бўлган босимга қаршилик кўрсатувчи оқсил эластин қорин аортасида кўкрак аортага нисбатан камроқ бўлишидир. Яна бошқа сабаби эса, қорин аортасида васо васорум яъни аорта деворини озиқ моддалар билан таъминлайдиган қон томирлари мавжуд эмас. Кўпчилик ААА аортадаги учта қаватни (туниcа интима, туниcа медиа ва туниcа адвентициа) ҳам зарарланиши билан кечади ва бундай аневризмалар ҳақиқий (чин) аневризмалар дейилади. АААнинг тарқалиши ёшга қараб ортади, ташхис қўйиш вақтида ўртача ёши 65-70 ни ташкил қилади. АААлар кўпчилик ҳолларда атеросклероз билан боғлиқ, аммо уларнинг шаклланишида бошқа омиллар ҳам иштирок этади.[7] ААА ёрилиши хавфи унинг диаметри билан боғлиқ; Агар аневризма тахминан 5 см га еца, йиллик ёрилиш хавфи жарроҳлик аралашуви ҳисобига янада ошади. Шунингдек, аневризмаларнинг ёрилиш хавфи унинг шаклига ҳам боғлиқ; "Фусиформ" (узун) деб аталадиган аневризмалар "саккуляр" (қисқароқ, булбоус) аневризмаларга қараганда камроқ ёрилишга мойил ҳисобланади, иккинчи ҳолатда аневризма соҳаси кичиклиги сабабли, айнан шу девор соҳасида таранглик кўпроқ бўлади.[9] Аневризма ёрилишдан олдин киндик устида катта, пулсацияланувчи масса шаклида намоён бўлиши мумкин. Аневризмадаги турбулент оқимдан шовқин эшитилиши мумкин. Аневризма ёрилиб кетгандан сўнг, у кучли, доимий ва орқага тарқаладиган қорин оғриғининг классик белгилари билан намоён бўлади.[9] Қорин бўшлиғи аортаси аневризмасининг ташхиси ултратовуш ёрдамида тасдиқланиши мумкин. Қорин бўшлиғида эркин суюқлик мавжудлиги билан ёрилиш кўрсатилиши мумкин. Қорин бўшлиғининг контрастли компютер томографияси ААА ташхисини қўйиш ва даволаш усулларини танлаш учун энг яхши текширув усули ҳисобланади.[10] Беморларнинг фақат 10-25% операция ҳисобига тирик қолиши мумкин. Қо'шма Штатлардаги ёрилиш аневризмасидан йиллик ўлим тахминан 15 000 ни ташкил қилади. Ўлим асосан қорин бўшлиғи аневризмаларига боғлиқ, кўкрак ва торакоабдоминал аневризмалар умумий соннинг 1% дан 4% гача қисмини ташкил қилади.
Аорта ёрилиши
Аорта аневризмаси девор заифлигидан ёрилиши мумкин. Аорта ёрилишидан сўнг шошилинч жарроҳлик амалиётига ўтқазилишига қарамасдан, кўп ҳолларда жараён ўлим билан якунланади. (ўлим кўрсаткичи юқори). Айниқса ҳафтанинг дам олиш кунларида аорта аневризмаси ёрилиши натижасида ўлим кўрсаткичи, иш кунида қабул қилинган беморлар орасидаги ўлим кўрсаткичидан доимо юқори бўлади. Бу жарроҳлик аралашувининг қанчалик тезкорлик билан олиб борилишига боғлиқ (дам олиш кунларида жарроҳлик аралашуви кечикиши билан боғлиқ).[11]
Хавф омиллари
Хавф омиллари гуруҳига қуйидагилар киради:
Коронар артерия касаллиги
Гипертензия
Лоэйс-Дитз синдроми
Гиперхолестеринемия
Гипергомосистеинемия
Кўтарилган C-реактив оқсил
Тамаки чекиш
Спиртли ичимликларни исте'мол қилиш
Периферик қон томир касаллиги
Марфан синдроми
ИВО Эҳлерс-Данлос тури
Икки тавақали аорта қопқог'и
Сифилис
ИгГ4 билан боғлиқ касаллик
Ҳомиладорлик
Сурункали обструктив уйқу апноаэси
Даволаш
Аорта аневризмасини даволаш жарроҳлик (очиқ ёки эндоваскуляр) усули билан амалга оширилади. Оператив жарроҳлик аорта аневризмасининг якуний давосидир. Терапевтик муолажалар одатда кичикроқ аневризмалар ёки кекса, заиф беморлар (оператив амалиётга бардош бера олмайдиганлар) учун мўлжалланган.
Терапевтик даво
Аорта аневризмасида терапевтик даво қон босимини қатъий назорат қилиш билан олиб борилади. Бу ўз-ўзидан аорта аневризмасини даволамайди, аммо юқори қон босимини назорат қилиш орқали гипертензия сабабли аневризманинг янада кенгайиши олди олинади. Кичикроқ аневризмалар ёки заиф беморларда учрайдиган аорта аневризмасида тиббий даволаш чекишни тўхтатиш, қон босимини назорат қилиш, статинлар ва ба'зан бета-блокерларни қўллашни ўз ичига олади. Аневризма ҳажмини кузатиш учун мунтазам равишда (яъни ҳар 6 ёки 12 ойда) ултратовуш текшируви ўтказилади. Оптимал тиббий даволанишга қарамай, катта аневризмалари бўлган беморларда аневризманинг ўсиши давом этиши ва жарроҳлик аралашувисиз аневризмада ёрилиш хавфи бўлиши мумкин.[12]
Жарроҳлик

Аорта аневризмасини жарроҳлик амалиёти аралашуви билан даволаш терапевтик даво ёрдам бермаганда ёки аневризма ёрилиш хавфи юқори бўлганда амалга оширилади. Мисол учун, оғир юрак-қон томир касалликлари бўлган кекса беморда кичик аневризма оператив усулда даволанмайди. Кичкина аневризманинг ёрилиш эҳтимоли аневризмани жарроҳлик аралашуви билан даволаш жараёнида келиб чиқадиган юрак асоратларидан кўра камроқ бўлади. Шу сабабли кичик аневризмалар терапевтик муолажалар билан даволашга ҳаракат қилинади. Жарроҳлик аралашувида ёрилиш хавфи икки баробарга ошади. Биринчидан, процедура (жарроҳлик амалиёти) давомида ва ундан кейин дарҳол юзага келадиган муаммолар хавфи ("пери-процедура" асоратлари) ҳисобга олинади. Иккинчидан, процедуранинг самарадорлиги э'тиборга олиниши керак, я'ни процедура беморни узоқ муддат давомида аневризма ёрилишидан самарали ҳимоя қиладими ва процедура узоқ давом этадими. Камроқ инвазив процедура (масалан, эндоваскуляр аневризмани тузатиш) бемор учун қисқа муддатли хавф билан боғлиқ бўлиши мумкин (процедурадан кейинги асоратлар камроқ), аммо узоқ муддатли кузатувда иккиламчи процедуралар зарур бўлиши мумкин. Аневризманинг диаметри, унинг ўсиш тезлиги, Марфан синдроми, Элерс-Данлос синдроми ёки шунга ўхшаш бириктирувчи тўқима касалликларининг мавжудлиги ёки йўқлиги ва бошқа ёндош касалликлар умумий даволашда муҳим омиллар ҳисобланади. Катта, тез кенгаядиган ёки симптоматик аневризмани оператив даволаш талаб қилинади, чунки унинг ёрилиш эҳтимоли кўпроқ. Секин-аста кенгайиб борувчи аорта аневризмаларидан кейин мунтазам диагностик тестлар (масалан: КТ ёки ултратовуш текшируви) ўтказилиши мумкин. Қорин бўшлиғи аневризмалари учун аневризмаларини даволашнинг амалдаги кўрсатмалари аневризманинг диаметри 5 см (2 дюм) дан катта бўлиши. Бироқ, 60–76 ёшдаги беморларга оид сўнгги ма'лумотлар диаметри 5,5 см (2 дюм) дан кам бўлган қорин бо'шлиғи аневризмаларини терапевтик даволашни таклиф қилади.[13]
Очиқ жарроҳлик
Очиқ жарроҳлик усулида қорин бўшлиғи ёки қорин бўшлиғи ва кўкрак қафасидаги кесма орқали аортанинг кенгайган қисмини топилади, сўнгра кенгайган аортани алмаштириш учун синтетик (Дакрон ёки Горе-Тех) грефт (найча) киритилади. Найча аротани уст томони соғлом қисмларида жойлаштириллади (аневризма соҳаси найнинг остида қолади). Найча аортанинг "соғлом" қисмларига фиксацияланади (тикилади).[14] [15]
Эндоваскуляр
Аорта аневризмаларини эндоваскуляр даволаш очиқ жарроҳлик амалиётига қараганда минимал инвазив усул ҳисобланади. Бу ҳар бир оёқнинг юқори қисмидаги кичик кесмалар орқали аортага эндоваскуляр стентни жойлаштиришни ўз ичига олади. Очиқ жарроҳлик билан солиштирганда, ЭВАР қисқа муддатда юзага келувчи ўлим хавфи камроқ ва касалхонада қолиш муддати қисқароқ, лекин ҳар доим ҳам амалга ошириш учун қулай жарроҳлик усули ҳисобланмайди.[16][17] Бу икки жарроҳлик амалиёти натижалари ўртасида фарқ деярли йўқ.[18] Аммо, ЭВАРдан сўнг такрорий муолажалар керак бўлади.[19]
Манбалар
- ↑ Жоҳнстон КW, Рутҳерфорд РБ, Тилсон МД, Шаҳ ДМ, Ҳоллиэр Л, Станлей ЖC (Марч 1991). "Суггестед стандардс фор репортинг он артериал анеурйсмс. Субcоммиттеэ он Репортинг Стандардс фор Артериал Анеурйсмс, Ад Ҳоc Cоммиттеэ он Репортинг Стандардс, Соcиэтй фор Васcулар Сургерй анд Нортҳ Америcан Чаптер, Интернатионал Соcиэтй фор Cардиовасcулар Сургерй". Жоурнал оф Васcулар Сургерй. 13 (3): 452–458. дои:10.1067/мва.1991.26737. ПМИД 1999868.
- ↑ Кент КC (Новембер 2014). "Cлиниcал праcтиcе. Абдоминал аортиc анеурйсмс". Тҳе Неw Энгланд Жоурнал оф Медиcине. 371 (22): 2101–2108. дои:10.1056/НЕЖМcп1401430. ПМИД 25427112.
- ↑ Упчурч ГР, Счауб ТА (Април 2006). "Абдоминал аортиc анеурйсм". Америcан Фамилй Пҳйсиcиан. 73 (7): 1198–1204. ПМИД 16623206.
- ↑ Статҳер ПW, Сидлофф ДА, Рҳема ИА, Чоке Э, Боwн МЖ, Саерс РД (Марч 2014). "А ревиэw оф cуррент репортинг оф абдоминал аортиc анеурйсм морталитй анд преваленcе ин тҳе литературе". Эуропеан Жоурнал оф Васcулар анд Эндовасcулар Сургерй. 47 (3): 240–242. дои:10.1016/ж.эжвс.2013.11.007. ПМИД 24368205.
- ↑ Анагностакос Ж, Лал БК (Марч 2021). "Абдоминал аортиc анеурйсмс". Прогресс ин Cардиовасcулар Дисеасес. 65: 34–43. дои:10.1016/ж.пcад.2021.03.009. ПМИД 33831398. С2CИД 233192017.
- ↑ ГБД 2013 Морталитй Cаусес оф Деатҳ Cоллабораторс (Жануарй 2015). "Глобал, регионал, анд натионал аге-сех спеcифиc алл-cаусе анд cаусе-спеcифиc морталитй фор 240 cаусес оф деатҳ, 1990-2013: а сйстематиc аналйсис фор тҳе Глобал Бурден оф Дисеасе Студй 2013". Ланcет. 385 (9963): 117–171. дои:10.1016/С0140-6736(14)61682-2. ПМC 4340604. ПМИД 25530442.
- ↑ 7,0 7,1 Матҳур А, Моҳан В, Амета Д, Гаурав Б, Ҳаранаҳалли П (Април 2016). "Аортиc анеурйсм". Жоурнал оф Транслатионал Интернал Медиcине. 4 (1): 35–41. дои:10.1515/жтим-2016-0008. ПМC 5290913. ПМИД 28191516.
- ↑ Матҳур А, Моҳан В, Амета Д, Гаурав Б, Ҳаранаҳалли П (Април 2016). "Аортиc анеурйсм". Жоурнал оф Транслатионал Интернал Медиcине. 4 (1): 35–41. дои:10.1515/жтим-2016-0008. ПМC 5290913. ПМИД 28191516.
- ↑ 9,0 9,1 "Абдоминал Аортиc Анеурйсмс". Тҳе Леcтурио Медиcал Cонcепт Либрарй. 16 Оcтобер 2020. Ретриэвед 2021-06-25.
- ↑ Ву КН, Каитоуков Й, Морин-Рой Ф, Кауффманн C, Гироух МФ, Тҳéрассе Э, эт ал. (Жуне 2014). "Руптуре сигнс он cомпутед томограпҳй, треатмент, анд оутcоме оф абдоминал аортиc анеурйсмс". Инсигҳц инто Имагинг. 5 (3): 281–293. дои:10.1007/с13244-014-0327-3. ПМC 4035490. ПМИД 24789068.
- ↑ Гровес ЭМ, Кҳошчеҳреҳ М, Ле C, Малик С (Аугуст 2014). "Эффеcц оф wеэкенд адмиссион он тҳе оутcомес анд манагемент оф руптуред аортиc анеурйсмс". Жоурнал оф Васcулар Сургерй. 60 (2): 318–324. дои:10.1016/ж.жвс.2014.02.052. ПМC 4121436. ПМИД 24709439.
- ↑ Аггарwал С, Қамар А, Шарма В, Шарма А (2011). "Абдоминал аортиc анеурйсм: А cомпреҳенсиве ревиэw". Эхпериментал анд Cлиниcал Cардиологй. 16 (1): 11–15. ПМC 3076160. ПМИД 21523201.
- ↑ "Морталитй ресулц фор рандомисед cонтроллед триал оф эарлй элеcтиве сургерй ор ултрасонограпҳиc сурвеилланcе фор смалл абдоминал аортиc анеурйсмс. Тҳе УК Смалл Анеурйсм Триал Партиcипанц". Ланcет. 352 (9141): 1649–1655. Новембер 1998. дои:10.1016/С0140-6736(98)10137-Х. ПМИД 9853436. С2CИД 24733279.
- ↑ Cинà CС, Абоузаҳр Л, Арена ГО, Лаганà А, Девереаух ПЖ, Фаррокҳяр Ф (Жулй 2004). "Cереброспинал флуид драинаге то превент параплегиа дуринг тҳораcиc анд тҳораcоабдоминал аортиc анеурйсм сургерй: а сйстематиc ревиэw анд мета-аналйсис". Жоурнал оф Васcулар Сургерй. 40 (1): 36–44. дои:10.1016/ж.жвс.2004.03.017. ПМИД 15218460.
- ↑ Кҳан СН, Стансбй Г (Оcтобер 2012). "Cереброспинал флуид драинаге фор тҳораcиc анд тҳораcоабдоминал аортиc анеурйсм сургерй". Тҳе Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс. 10: CД003635. дои:10.1002/14651858.CД003635.пуб3. ПМC 7173760. ПМИД 23076900.
- ↑ Тҳомас ДМ, Ҳултен ЭА, Эллис СТ, Андерсон ДМ, Андерсон Н, МcРаэ Ф, эт ал. (2014). "Опен версус Эндовасcулар Репаир оф Абдоминал Аортиc Анеурйсм ин тҳе Элеcтиве анд Эмергент Сеттинг ин а Поолед Популатион оф 37,781 Патиэнц: А Сйстематиc Ревиэw анд Мета-Аналйсис". ИСРН Cардиологй. 2014: 149243. дои:10.1155/2014/149243. ПМC 4004021. ПМИД 25006502.
- ↑ Бианcари Ф, Cатаниа А, Д'Андреа В (Новембер 2011). "Элеcтиве эндовасcулар вс. опен репаир фор абдоминал аортиc анеурйсм ин патиэнц агед 80 еарс анд олдер: сйстематиc ревиэw анд мета-аналйсис". Эуропеан Жоурнал оф Васcулар анд Эндовасcулар Сургерй. 42 (5): 571–576. дои:10.1016/ж.эжвс.2011.07.011. ПМИД 21820922.
- ↑ Паравасту СC, Жаяражасингам Р, Cоттам Р, Палфрейман СЖ, Мичаэлс ЖА, Тҳомас СМ (Жануарй 2014). "Эндовасcулар репаир оф абдоминал аортиc анеурйсм". Тҳе Cочране Датабасе оф Сйстематиc Ревиэwс (1): CД004178. дои:10.1002/14651858.CД004178.пуб2. ПМИД 24453068.
- ↑ Иляс С, Шаида Н, Тҳакор АС, Wинтерботтом А, Cоусинс C (Фебруарй 2015). "Эндовасcулар анеурйсм репаир (ЭВАР) фоллоw-уп имагинг: тҳе ассессмент анд треатмент оф cоммон постоперативе cомплиcатионс". Cлиниcал Радиологй. 70 (2): 183–196. дои:10.1016/ж.cрад.2014.09.010. ПМИД 25443774.