Aorta yoyi
Аорта ёйи яъни аорта равоғи аортанинг кўтарилувчи (аорта асcенденс) ва тушувчи қисми (аорта десcенденс) ўртасида жойлашган қисми.
| Аорта равог'и | |
|---|---|
|
Аорта равог'инидан 3 та шох чиқади. Бош-бо'йин пояси, чап умумий уйқу артерияси, чап о'мров усти артерияси | |
|
Аорта равог'и ва унинг шохлари ко'рсатилган | |
| Деталлар | |
| Прекурсор | Аорта равоқлари То'ртинчи чап ҳалқум артерияси равог'и |
| Фром | Асcендинг аорта |
| То |
Бош-бо'йин пояси Чап умумий уйқу артерияси Чап о'мровусти артерияси давоми Десcендинг аорта ва Аортани ко'крак қисми |
| Вена | Юқор ковак вена ва пастки ковак веналар |
| Қон билан таъминлайди | Шохларидан танани юқори қисмини қо'лларни бош ва бо'йинни Аортанинг қолган қисмлари о'пка ва юрак ва бутун танани қон билан та'минлайди. |
| Идентифиэрс | |
| Лотин | Арcус аортаэ |
| Анатомиcал терминологй [[[д:Сcрипт эррор: Тҳе фунcтион "пагеИд" доэс нот эхист.|эдит он Wикидата]]] | |
Аорта ўнг томондан тўш қовурға бириккан жой соҳасидан чиқиб о'пка пояси (трунcус пулмоналис)дан орқа томонида жойлашади. Чап қоринчадан чиқган жойида 2 та тожсимон артерияларни ҳосил қилади. Тҳ4 тўртинчи кўкрак умуртқаси соҳасида аорта ёйи аортани тушувчи қисмига ўтади[1][2]. Аортанинг чап томонида трахея, қизилўнгач ва кўкрак лимфа йўли (олддан орқага) каби бошқа тузилмалар ҳам ётади[1]. Пастда аорта ёйи лигаментум артериосум орқали о'пка пояси билан боғланган бўлса, юқорида учта асосий тармоқлар ҳосил қилади[1]. Аорта ёйининг биринчи ва энг катта шохчаси елка-бош пояси (трунcус брачиоcепҳалиcус) ўнгда ва қолган икки шохчадан бир оз олдинда жойлашган бўлиб, тўш суягининг дастаси (манубриум стерни) орқасидан бошланади. Кейинчалик, чап умумий уйқу артерияси аорта ёйидан трунcус брачиоcепҳалиcуснинг чап томонида бошланади, сўнгра трахеянинг чап томони бўйлаб ва юқори медиастин орқали кўтарилади. Чап ўмров усти артерия аорта ёйидан чап умумий уйқу артериясининг чап томонига чиқиб, чап умумий уйқу билан бирга юқори ко'кс оралиг'и орқали трахеянинг чап томони бўйлаб юқорига кўтарилади[3]:216.
Ривожланиши
Аорта ёйи кўтарилувчи ва тушувчи аорта ўртасида жойлашган, унинг марказий қисми эрта ривожланиш даврида чап 4-аорта ёйи томонидан ҳосил бўлади[4].
Артериал канали ҳомила ҳаётида ривожланиш о'қининг пастки қисмига боғланади. Бу ўнг қоринчадан қоннинг асосан ўпка томирларини айланиб ўтишига имкон беради, шундан ривожланади.
Аорта ёйининг охирги қисми аорта истмуси деб аталади. Бу ҳомила ҳаётида қон оқимининг пасайиши натижасида аортанинг торайиши (истмус) бўлгани учун шундай деб аталади[5]. Юракнинг чап қоринчаси ҳаёт давомида катталашиб борар экан, торайиши охир-оқибат кенгайиб нормал ўлчамга айланади. Агар бу содир бўлмаса, бу аорта коарктациясига олиб келиши мумкин[6][7]. Артериоз канали ҳомила ҳаётида ёйнинг охирги қисмига уланади. Кейинчалик ҳаётнинг кейинги даврида артериал ё'л (дуcтус артериосус) артериал бойлам (лигаментум артериосум)га айланади[6].
Тармоқланиш вариантлари
Артерияларнинг аорта ёйидан қандай бўлинишида учта умумий вариантлар мавжуд. Тахминан 75% шахсларда шохланиш юқорида тавсифланганидек, „нормал“ ҳисобланади. Баъзи одамларда чап умумий уйқу артерияси аорта ёйидан эмас, балки елка-бош поясидан келиб чиқади. Бошқаларида елка-бош пояси ва чап умумий уйқу артерияси бир хил келиб чиқади. Бу вариант аҳолининг тахминан 20% да учрайди. Учинчи вариантда елка -бош пояси учта артерияга бўлинади: чап умумий уйқу артерияси, ўнг умумий уйқу артерияси ва ўнг о'мровости артерия; бу вариант шахсларнинг тахминан 7% да учрайди. Камдан кам ҳолларда тоқ қалқонсимон артерия, қалқонсимон безни таъминловчи вариант артерия аорта ёйидан чиқиши мумкин.
Клиник аҳамияти
Аортопексия — трахеяни очиқ ушлаб туриш учун аорта ёйини то'шга ўрнатиладиган жарроҳлик муолажасидир. Аорта истмуси аорта ёйининг нисбатан маҳкамланган қисмидир. У шикастланишга мойил бўлиб, унинг йиртилишига ва катта қон кетишига олиб келиши мумкин[1].
Қўшимча расмлар
-
Аорта ёйи устидан адашган нерв, қайтувчи ҳиқилдоқ нерви, аорта равог'и пастидан о'тади.Бу ерда нерв ко'ринади.
+
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Рян, Степҳаниэ „Чаптер 3“, . Анатомй фор диагностиc имагинг, Тҳирд, Элсевиэр Лтд, 2011 — 141-143-бет. ИСБН 9780702029714.
- ↑ С. Стандринг. Грай'с Анатомй Тҳе Анатомиcал Басис Оф Cлиниcал Праcтиcе, 40тҳ Эдитион. Элсевиэр Ҳеалтҳ Сcиэнcес УК.
- ↑ Драке, Ричард Л.; Вогл, Wайне; Тиббитц, Адам W.М. Митчелл; иллустратионс бй Ричард; Ричардсон, Паул. Грай'с анатомй фор студенц. Пҳиладелпҳиа: Элсевиэр/Чурчилл Ливингстоне, 2005. ИСБН 978-0-8089-2306-0.
- ↑ Бамфортҳ, Симон Д.; Чаудҳрй, Билл; Беннетт, Мичаэл; Wилсон, Роберт; Моҳун, Тимотҳй Ж.; Ван Миэроп, Лодеwйк Ҳ.С.; Ҳендерсон, Дебораҳ Ж.; Андерсон, Роберт Ҳ. (2013-03-01). "Cларифиcатион оф тҳе идентитй оф тҳе маммалиан фифтҳ пҳарйнгеал арч артерй" (эн). Cлиниcал Анатомй 26 (2): 173–182. дои:10.1002/cа.22101. ИССН 1098-2353. ПМИД 22623372. ҳттпс://эпринт.нcл.аc.ук/фуллтехт.аспх?урл=184287/7АД54А38-Б35Д-477А-9763-226Ф0551002C.пдф&пуб_ид=184287.
- ↑ "Тҳе Аортиc Истҳмус: А Сигнифиcант ет Ундерехплоред Wатершед оф тҳе Фетал Cирcулатион". Фетал Диагносис анд Тҳерапй 40 (2): 81–93. 2016. дои:10.1159/000446942. ПМИД 27379710.
- ↑ 6,0 6,1 Рубин'с Патҳологй: cлиниcопатҳологиc фоундатионс оф медиcине, 5тҳ, Пҳиладелпҳиа [у.а.]: Wолтерс Клуwер/Липпинcотт Wиллиамс & Wилкинс, 2008 — 442-бет. ИСБН 978-0-7817-9516-6.
- ↑ Cомпутед томограпҳй анд магнетиc ресонанcе оф тҳе тҳорах, 4тҳ, Пҳиладелпҳиа: Wолтерс Клуwер/Липпинcотт Wиллиамс & Wилкинс, 2007 — 100-бет. ИСБН 978-0-7817-5765-2.
| Викиомборда „Аорта ёйи“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |