Аошима (японча: 青島, Аошима?), шунингдек мушук ороли (японча: 猫の島, Неко но шима?) номи билан ҳам танилган, Япониянинг Эҳиме префектурасидаги орол бўлиб, ўзининг кўп сонли мушуклари билан машҳур. Ахборот агентликларида мушуклар сони 6:1[1] ва 10:1[2] нисбати бўйича одамлардан кўп эканлиги ҳақида хабар берилган, аммо мазкур оролнинг кекса вакилларининг аксарият қисми ўлганлиги сабабли, бу нисбат деярли 36:1[ноте 1] га етган. Мушуклар балиқ овлаш кемаларида кемирувчиларга қарши курашиш мақсадида оролга келтирилган, кейинчалик уларнинг кўпчилиги оролда қолиб кетган ва йиллар давомида кўпайиб, бугунги кундаги сонига етган[4][5][1].

Аошима мушуклари бутун Япониядан келтирилган озиқ-овқат эҳсонлари билан озиқланади[6]. Мушуклар, шунингдек, оролнинг кичик жонзотларини ҳамдаташриф буюрувчилар берадиган турли хил овқатлар билан ҳам озиқланишади.

Оролнинг узунлиги тахминан 1 миля (1.6 км) га етади.  У илгари Кита туманидаги Нагаҳама шарининг бир қисми бўлган, аммо 2015-йил ҳолатига кўра, орол ҳудуди Ōзу таркибига киради.

Оролда сардина балиқлари камайиши натижасида иш ўринларининг йўқлигидан орол аҳолисининг катта қисми шаҳарларга кўчиб ўтган ва шу сабабли ҳам уларнинг мушуклар билан пропорсияси жуда паст кўрсаткичга эга. Ҳозирда Аошимада атиги 6 киши истиқомат қилади ва уларнинг деярли барчаси айни шу ерлик бўлган аҳоли вакиллари ҳисобланади.

Аҳоли

1945-йилда орол балиқчилар қишлоғи бўлиб, аҳолиси тахминан 900 кишини ташкил этган[4][1]. 2013-йилда оролда 50 нафар аҳоли истиқомат қилганлиги тахмин қилинади.  2018-йилда Эхиме Шимбун нашри аҳоли сони яна 13 тага қисқаргани ва ўртача умр ёши „75 дан ошгани“ ҳақида хабар берди[2]. 2019-йилда Асаҳи Шимбун Глобе оролда атиги 6 нафар аҳоли вакили қолганлигини хабар қилди. Оролга асосан мушукларни кўриш ва уларни боқиш учун сайёҳлар ташриф буюрадилар[1].

Оролнинг мушук популяцияси 2015 ва 2018-йиллар орасида 120 дан 130 та гача етганлиги хабар қилинган[2][4].

2018-йил феврал ойида Эхиме Шимбун нашри томонидан оролдаги барча мушуклар оролдаги одамларнинг камайиб боришига сабаб бўлаётганлиги тахмин қилиниб, уларни камайтириш ёки стерилизациялаш чораларини қўллаш ҳақида фикрларини билдириб ўтган[2]. Октябр ойига келиб, 210 та мушук стерилизация қилинган ва турли касалликларга қарши эмланган, яна тахминан 10 та мушук эса дастурга қарши чиққан шу ерлик кекса аҳоли вакили томонидан яшириб қўйилган эди.

Транспорт алоқалари

Аошима оролига Порт Нагаҳамадаги ЖР Иё-Нагаҳама стансияси олдидан жўнайдиган паром орқали бориш мумкин, бу саёҳат тахминан 30 дақиқа давом этади[7],

Мушуклар галереяси

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Меерс, Чрис. „Ит'с раининг cац анд тоурисц он а Жапанесе исланд“. Реутерс (2015-йил 2-март). Қаралди: 2019-йил 3-январ.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Накаи. „ネコが多い「青島」全匹に不妊・去勢手術“ (Жапанесе). Эҳиме Шимбун (2018-йил 21-феврал). Қаралди: 2018-йил 21-феврал.
  3. ↑ Сетоучи, Минами „愛媛県・青島「猫の楽園」の未来 昨年の不妊・去勢手術後もトラブルがたえず…“ [Тҳе футуре оф "Cат Парадисе" Аошима, Эҳиме: Неверендинг проблемс афтер ласт еар'с спайинг анд неутеринг сургериэс] (Жапанесе). АЭРА дот (2019-йил 22-феврал). — „昨年10月には210頭の猫が不妊・去勢手術済みであることが確認されたわけだが、実はそのほかに、未手術の猫が10数頭ほどいたことが後になってわかった。不満を持つ島民がこっそり隠していたのだ。“. Қаралди: 2019-йил 12-октябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Киркпатриcк, Ниcк. „Cац оутнумбер пеопле он тҳис мйстериоус 'Cат Исланд'“. Тҳе Wашингтон Пост (2015-йил 3-март). Қаралди: 2015-йил 3-март.
  5. ↑ Тайлор. „А Висит то Аошима, а Жапанесе 'Cат Исланд'“. Тҳе Атлантиc (2015-йил 3-март). Қаралди: 2015-йил 3-март.
  6. ↑ „Тҳе Cац оф Жапан'с Cат Исланд Эат Wелл Тҳанкс то Фоод Донатионс“ (эн-УС). Лифе Wитҳ Cац (2016-йил 29-феврал). Қаралди: 2021-йил 5-май.
  7. ↑ „Аошима (Cат Исланд) – Эҳиме Травел Гуиде | Планетйзе“ (эн). Планетйзе. Қаралди: 2017-йил 8-август.

Иловалар

  1. ↑ Ас оф 2019, Асаҳи Шимбун Глобе репорц тҳе популатион ат 6, анд АЭРА дот репорц тҳат тҳере wере ат леаст 220 cац он тҳе исланд ин Оcтобер 2018.[3]