Apeyron
Qiyofa
Апейрон (юн. апеирон — чексиз) — фалсафа тарихига юнон файласуфи Анаксимандр томонидан киритилган тушунча. А. тушунчаси материя ҳақидаги тасаввурлар тараққиётида олға қўйилган қадам эди, чунки ўша даврда ҳамма нарсанинг асоси сув ёки ҳаво, деган тасаввур мавжуд эди. Анаксимандр эса материя тушунчасини А. термини билан атади. А. ҳеч қандай сифатга эга эмас, бироқ ҳамма муайян жисмларнинг асосидир; бир-бирига қарама-қарши бўлган иссиқлик ва совуқликни қуруқлик ва намликни ўзидан чиқара бориб, абадий мавжуд бўлади, бошқа жисмларни вужудга келтиради. А. тушунчасида Анаксимандрнинг содда диалектик қарашлари ўз ифодасини топган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |