Апилак, асалари сути — ишчи асалариларнинг бели ва кўкрак қисмидаги безларда ишлаб чиқариладиган суюқликдан тайёрланадиган оқ ёки сарғиш қуруқ кукун. Биологик стимулятор хусусияти бор. А. тиббиётда болаларнинг гипотрофия, катталарнинг гипотония касалликларини ҳамда аеллардаги лактация (сут ҳосил бўлиши)нинг бузилишини даволашда қўлланади. А. атир-упа саноатида ҳам ишлатилади. Унинг таркибида оқсил, қанд, ёғ, минерал тузлар, витаминлар ва Д провитамин бор. Бу суюқлик арилардан маълум даврда йиғиб олинади ва спиртда консерваци-яланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Апилак“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.