Аплит (юнонча: ҳаплоос — содда) — магматик ертомир тоғ жинси. Майда до-нали, оч рангли, бир текис кристалланган минераллар (кварс, ишқорли дала шпати, баъзан нордон плагиоклазлар)дан иборат. А. пайдо бўлиш жараёни жиҳатидан, асо-сан, ер пўстининг чуқур қисмидаги гра-нит билан боғлиқ. Шунинг учун гранит-А. деб ҳам аталади. А. баъзан ернинг чуқур қисмида бошқа жинслар билан бирга учрайди. Бундай А.ларни диорит-А., сиенит-А. ва бошқа номлар билан ҳам атайдилар. А. асосан кварс ва ортоклаздан иборат. Керамика саноатида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил