Апноэ (юн. апноиа — нафаснинг тўхташи) — қонда карбонат ангидрид газининг миқдори ортиб кетиши на-тижасида нафаснинг вақтинча тўхтаб қолиши. Баъзан тери ресепторларини кучли таъсирлаганда (мас, бирдан совуқ сувга тушилганда) ҳам А. рўй беради. Янги туғилган болада А. 10 минутча давом этади, чунки унинг қонида кис-лород миқдори катта ёшдаги одамлар қонидагига нисбатан кўпроқ бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил