Апорт (франс. аппорт) — аксия-дорлик жамияти ихтиёрига сотилган аксиялар учун тўлов тарзида ўтадиган мулк. Муайян суммага баҳоланган то-варлар, савдо ва саноат корхоналари А. бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда таъсисчилар янги ташкил топаётган аксиядорлик жамиятларига А. тарзида ўз корхоналари ҳамда товарларни оширилган нархда ўтказадилар, натижада мулк қийматига нисбатан кўпроқ миқдорда аксия оладилар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил