Aposteriori va apriori
Апостериори ва априори (лот. а постериори — тажрибадан сўнг ва а приори — тажрибагача) — билим ва унинг манбаларига оид фалсафий терминлар. Апостериори — ҳиссий билиш орқали тажрибадан олинган билим. Априори — онгга хос бўлган туғма билим. Кант фалсафасида билим бир-биридан кескин фарқ қилувчи икки қисмга — тажрибага-ча ва тажрибадан сўнг вужудга келувчи билимларга бўлиб текширилади. Кантда макон ва замон каби тушунчалар соф априори тушунчалар ҳисобланади, бироқ идроксиз, фақат улар ёрдамидагина ҳеч қандай билимга эришиш мумкин эмас. ХХ асрда неокантчилик, прагматизм ва конвенсионализм асосида априориликнинг функсионал ғояси деб аталадиган ғоя вужудга келди, унга кўра априори 580 қоидалари — фандаги ана шу дастлабки фаразлар шартлилик, конвенсионаллик ҳолатини ўз ичига олади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |