Аппассионато (итал. аппассионато – ҳаяжонли, эҳтиросли) – мусиқа асари ёки унинг айрим қисмларини ижро этиш ҳолатини бил-дириш учун қўлланувчи ном. Кўпроқ сур’атни белгиловчи атама билан қўшилиб келади, мас, аллегро А. Ба’зан, асар номи сифатида учрайди (мас, Л. Бетховеннинг фортепиано учун 23- "Аппассионата" сонатаси) ёки асар номи таркибига киради (мас, А. Вётаннинг скрипка ва фортепи-ано учун "Аппассионата фантазиями).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил