Appendikulyariyalar
Аппендикуляриялар (Аппенди-cулариа) — хордалилар типи личинкахордалилар кенжа типига мансуб синф. Сувда сузиб юрадиган дастлабки хорда-лилардан келиб чиққан. Узунлиги 0,5 мм гача, гавдаси тана ва думдан иборат. Думида хордаси, нерв найи ва кўндаланг тарғил 582мускуллари жойлашган. Танаси дилдироқ шаффоф моддадан иборат қобиқ — уйча ичида жойлашган. Уйчанинг олдинги ва орқа томонида тешик бўлади. Думининг ҳаракати туфайли сув олдинги теши-гида жойлашган филтрловчи аппарат орқали ўтиб орқа тешигидан чиқиб ке-тади. Филтрловчи аппаратнинг ингичка ипчалардан иборат панжаралари А. учун озиқ бўладиган майда организмларни ту-тиб қолади. Филтрловчи аппарат ифлос-ланганида А. уйчасини бузиб чиқиб янги уйча қуриб олади. А. ҳалқумида эндостил ва бир жуфт жабра тешиклари бўлади. Жабраолди бўшлиғи бўлмайди. Анал те-шиги танасининг қорин томонида. Мияси устида ёруғликни се-задиган кўзчаси ва стотоцисти жойлашган. Кўпчилик турлари гермафродит. Фақат жинсий йўл билан кўпаяди. Личинкасининг оғзи ва анал тешиги бўлмайди. 100 га яқин тури маълум, барча денгизларда, асосан сувнинг устки қатламларида учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |